• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +9°C
Detail image

Тошкент шаҳрини Зангиота тумани Назарбек шаҳарчаси билан боғловчи туннел йўли ва темирйўл кўпригининг қурилиши якунланмоқда. Бу лойиҳа ижроси бир йилдан ортиқ муддат кечикди. Kun.uz бу мавзуни бир неча марта ёритиб, қурилишнинг кечикиш сабаблари ва аҳоли мурожаатларини ўрганганди. Кўприкнинг фойдаланишга топшириладиган тахминий санаси маълум бўлди.

Тирбандликларни камайтириш, ҳаракат тезлиги ва ўтказувчанликни ошириш мақсадида темирйўл остидан туннел ўтказиш ишлари 2021 йил декабрь ойидан бошланган.

Қурилиш сабаб йўллар бекилиши ортидан маҳаллий аҳоли 15 км масофадан айланиб ўтишига, кўпчилик автомобилларини темирйўлнинг бу томонида қолдириб, уйига пиёда боришга одатланиб қолган.

Қурилиш кечикиб кетишига ҳудуддаги “снос” масалалари ва бошқа муаммоларнинг ҳал этилмаётгани сабаб экани айтилганди.

2022 йил 23 апрелда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ишларни тезлаштириш бўйича Зангиота тумани мутасаддиларига топшириқ берганди. Ушбу лойиҳага қурилиш учун 72,9 млрд сўм ажратилиб, жами 23 та уйлар, дўконлар ва нотурар жой бузилиши кўзда тутилганди.

Шундан 6 ой ўтгач, ўтган йилнинг октябрь ойида Зойир Мирзаев ҳудудга бориб, ҳолатни яна ўрганди. Ҳоким қурилиш масъулларига 2 сменада ишловчи ходимлар рўйхатини шакллантириш ва техникаларни жалб этиш бўйича топшириқ берган

Кейинроқ 2023 йил сўнгигача қуриб битказилиши ваъда қилинган кўприк, Kun.uz маълумотига кўра, шу йилнинг тахминан 5 июнь санасида очилиши ва фойдаланишга топширилиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар