• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27°C
Detail image

Ўзбекистонда 25 июндан 3 августгача бўлган қирқ кунлик давр, халқ анъаналарига кўра, «чилла» ёки «саратон» деб аталади, бу форс тилида «қирқ кун» деган маънони англатади.

Фото: Kun.uz

«Чилла» - Ўзбекистон иқлимининг ажралмас қисми деб ҳисобланади. Ёзда қизиган чўллар устида юқори ҳароратли ва намлиги кам бўлган тропик ҳаво массалари шаклланади, бу ёз ўрталарида булутли, қуруқ ва иссиқ об-ҳавони белгилайди.

Одатда, ҳарорат энг юқори қийматлари аслида «чилла» даврига тўғри келади. Шундай қилиб, бу йил ҳам «чилла» бошланиши жорий йил биринчи иссиқ тўлқинларига тўғри келди.

“Ўзгидромет” хабарига кўра, 25-29 июнь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши сабабли максимал ҳаво ҳарорати 40-42 даража иссиққача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 43-45 даража иссиққача кўтарилади.

Метеорологик кузатувлар барча йиллари давомида энг иссиқ июнь ойида ҳаво ҳарорати аксарият вилоятларда баъзи жойларда 44-46 даража иссиққача, Қизилқум чўлида 47 даража иссиққача, республика энг жанубида 48-49 даража иссиққача кўтарилган.

“Ўзгидромет” ёз иссиқ кунларида хатти-ҳаракатлар баъзи асосий қоидалари ҳақида яна бир бор эслатиб ўтди.

Қуёшда узоқ вақт қолмасликка ҳаракат қилинг, айниқса кун ўртасида. Агар бунинг иложи бўлмаса, танани ва бошни тўғридан тўғри қуёш нурларидан ҳимоя қилишга ҳаракат қилинг.

Кўп суюқлик ичинг, музлаткичдан музли ичимликлар эмас, балки илиқ сув ёки энг яхшиси, кўк чой ичинг.

Кўпроқ мева, сабзавотлар истеъмол қилинг. Жуда аччиқ ва ёғли овқатларни истеъмол қилмасликка ҳаракат қилинг. Совитиш мосламалари билан жиҳозланмаган дўконлардан маҳсулотларни харид қилманг - улар қуёшда қанча вақт бўлганини билмайсиз.

Кондиционерли хонада бўлганингизда, тўғридан тўғри совуқ ҳаво оқими тагида ўтирманг ва кондиционерни 18 даражадан паст бўлмаган ҳароратга «дастурланг».

Юрак-қон томир касалликлари бор инсонлар дори-дармонларни қабул қилиш бўйича шифокор билан маслаҳатлашиши керак.

Ўхшаш янгиликлар