• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +6.9°C
Detail image
Фото: UZCARD

Ҳурматли фойдаланувчилар! UZCARD томонидан янги «Манзиллар яқинроқ» акцияси ишга туширилгани ҳақида хабар беришдан мамнунмиз.

Акция 2023 йил 1 октябрдан эътиборан мамлакатнинг бешта шаҳри – Самарқанд, Андижон, Қарши, Урганч ва Хива аҳолиси учун бошланади ва ушбу шаҳарларнинг барча жамоат транспортидаги сафарлар учун амал қилади.

Энди йўл ҳақини тўлашда тежаш осон, агар сиз исталган банк томонидан чиқарилган 5614***, 6262***, 5440*** ва 8600*** индексли UZCARD банк карталари билан тўласангиз. Бунда, чегирма бир сафар учун 500 сўмни ташкил қилади. Йўл ҳақи чегирмани ҳисобга олган ҳолда ҳисобдан ечилади. Тўлов жараёнининг ўзи эса махсус транспорт картаси каби оддий: смартфонни қурилмага қўйсангиз бўлгани!

NFCʼлик янги намунадаги UZCARD картасини қуйидаги банкларнинг исталган минтақавий бўлинмаларида очишингиз мумкин: «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖ, «Агробанк» АТБ, «Гарант банк» АЖ, «Ҳамкорбанк» АТБ, Зираат Банк Узбекистан, «Капиталбанк» АТБ, АТ «Халқ банки», «УНИВEРСАЛ БАНК» АТБ, «Микрокредитбанк» АТБ, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ, «Ипотека-банк» АТИБ, «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ, «Ипак Йўли» АИТБ, «Трастбанк» ХАБ, «Asia Alliance Bank» АТБ, «Aloqabank» AТ, «Asakabank» AЖ, «DAVR BANK» XATБ.

Агар сиз ҳали ҳам NFCʼлик янги намунадаги UZCARD картаси эгасига айланмаган бўлсангиз, сиз Uzcard Pay мобил тўлов иловасига 8600**** картангизни юклаб, Андроид смартфонингиз билан тўловни осонгина амалга оширишингиз мумкин. Шунчаки иловани ўрнатинг ва унинг барча афзалликларидан фойдаланишни бошланг! Бунда, смартфонда NFC-функцияси бўлиши керак. Ўз смартфонингизни транспортдаги валидаторга қўйсангиз кифоя ва чегирма автоматик равишда амалга киради. Агар бундай илова йўловчида ўрнатиб қўйилган бўлса, унда қўшимча ҳеч нарса қилиш керак эмас.

Бундан ташқари, Uzcard Pay иловасида UZCARD виртуал картасини қўшиш ва у билан гажетни валидаторга қўйиб тўловларни амалга ошириш мумкин. Бугун UZCARD виртуал картасини «Микрокредитбанк» АТБнинг Маврид иловасида, «Қишлоқ қурилиш банк» АТБнинг Quant мобил иловасида ва Plum тўлов иловасида «Универсал банк» АТБ картасини очиш мумкин. Бор-йўғи икки дақиқада янги карта яратиб, ундан фойдаланишни бошланг.

Акция 2023 йил 1 октябрдан 31 декабргача амал қилади.

UZCARD билан ҳар сафарда тежаш имкониятини бой берманг!

Сайт: uzcard.uz

Инстаграм: @uzcard.uz

Фейсбук: fb.com/UZCARD

Телеграм: @uzcard_eopc

Реклама

Ўхшаш янгиликлар