• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16°C
Detail image

Бугун, 27 июн куни Жанубий Кореянинг Чунчон шаҳрида таэквондо бўйича XXV Осиё чемпионати якунига етди. 

Фото: Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси хабарига кўра, Ўзбекистон таэквондо терма жамоаси муваффақиятли иштирок этди ва жами 4 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритди.  

Улуғбек Рашидов, Жасур Жайсунов, Никита Рафалович ва Шуҳрат Салоев барча рақибларини мағлуб этиб, Осиё чемпиони деган номга сазовор бўлишди ва терма жамоа ҳисобига 4 та олтин медални олиб келди.

Таэквондо WT ассоциацияси маълумотига қараганда, бунгача мустақил Ўзбекистон тарихида ҳеч қачон Осиё чемпионатида 4 та олтин медал қўлга киритилмаган. 

Билдирилишича, ўзбекистонлик эркак таэквондочилар таэквондо ватани - Жанубий Кореяда маҳаллий спортчиларни олтин медаллар сони бўйича доғда қолдирди 4:3.

Бундан ташқари, эронлик эркак таэквондочилар Осиё чемпионатида ўзбекистонлик спортчиларга ҳеч қандай қаршилик қила олмади ва биронта олтин медални қўлга киритмади.

Ўхшаш янгиликлар