
10 ойда 2 828 нафар эронликлар дам олиш учун Ўзбекистонга келган.
2023 йил 1 ноябр ҳолатига Ўзбекистонга 5 299 нафар Эрон фуқаролари ташриф буюрган.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 10 ойида Ўзбекистонга келган эронликларнинг асосий сафар мақсадлари орасида дам олиш биринчи ўринни эгаллаб турибди – 2 828 нафар.
Ушбу кўрсаткич қолган сафар мақсадлари кесимида қуйидагича кўринишга эга:
хизмат юзасидан – 1 967 нафар;
бошқа мақсадларда – 343 нафар;
қариндошларни йўқлаш – 161 нафар.