• 10803.97
  • 12194.44
  • 136.82
weather Тошкент: +2.4°C
Detail image

Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси томонидан аёлларни қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан онлайн шаклдаги видео мулоқоти бўлиб ўтди. 

Фото: Shutterstock

Мулоқотда қайд этилганидек, сўнгги уч йилда иқтисодий фаол аёллар сони 10 фоизга ошди. Давлат ташкилотларида ишлаётганларнинг 42,7 фоизини аёллар ташкил этмоқда. Мамлакатда хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ишлар натижасида улар томонидан 130 мингга яқин тадбиркорлик субъекти самарали бошқариб келинмоқда. Якка тартибдаги тадбиркорларнинг қарийб 40 фоизи хотин-қизлардан иборат.

Таъкидланишича, 2021 йилнинг 13-15 октябрь кунлари Сенат раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги мамлакат делегацияси Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган учинчи Евросиё аёллар форумида иштирок этган. Унда билдирилган таклифлар ва келишувларни татбиқ этиш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси юзасидан “Йўл харитаси” тасдиқланиб, унга кўра Ўзбекистоннинг хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича тажрибасини халқаро кенг тарғиб этиш ҳамда бу борада тақдимот тайёрлаш вазифаси юклатилган.

Муҳокамалар давомида ушбу тақдимот материалларини тайёрлаш юзасидан масъулларга сўнгги 3 йил давомида мамлакатда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар, илғор тажрибалар ҳақида маълумотларни умумлаштириш, таҳлил этиш ва белгиланган муддатларда ишчи гуруҳга тақдим этиш вазифаси топширилди.

Ўхшаш янгиликлар