• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +21°C
Detail image

Ўзбекистонда никоҳлар ва ажралишлар сони, никоҳ қурганларнинг ва ажрашганларнинг ўртача ёши, никоҳ энг кўп қурилган ойлар ва бошқа маълумотлар - Ўзбекистоннинг 2022 йилдаги асосий демографик кўрсаткичлари тақдим этилди. 

Фото: Getty Images

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистоннинг 2022 йилдаги асосий демографик кўрсаткичларини тақдим қилди. 

2022 йилда Ўзбекистонда қайд этилган никоҳлар сони 296,7 мингтани ташкил этиб, сўнгги 5 йилда сезиларли камайгани кузатилган. Мисол учун, 2018 йилда 311,4 мингта, 2019 йилда 310,9 мингта, 2020 йилда 296,8 мингта, 2021 йлда 305,2 мингта никоҳ қайд этилган эди. 

2022 йилда никоҳ қурганлар шаҳарларда 149,3 мингтани, қишлоқ жойларида 147,4 мингтани ташкил этди. 

Никоҳланган аёлларнинг ўртача ёши 22,3 йилни, эркакларнинг ўртача ёши эса 26,5 йилни ташкил этган. Никоҳларнинг энг кўпи - 55,5 фоизи 25 ёшгача бўлганлар орасида тузилган. 

Сўнгги 5 йил давомида нисбатан кам никоҳ тузганлар сони апрел ва май ойларига, энг кўп никоҳ тузганлар сони эса сентябр-октябр ойларига тўғри келади. 

2022 йилда никоҳдан ажралишлар сони 48,7 мингтани ташкил этиб, сўнгги 5 йилда сезиларли кўпайган. Мисол учун, 2018 йилда 32,3 мингта, 2019 йилда 31,4 мингта, 2020 йилда 28,2 мингта, 2021 йлда 39,3 мингта никоҳдан ажралиш қайд этилган эди. 

2022 йилда никоҳдан ажралишларнинг 30,2 мингтаси шаҳарда, 18,5 мингтаси қишлоқ жойларида юз берган. 

Никоҳдан ажрашганларнинг ўртача ёши эркаклар учун 39,2 йилни, аёллар учун 33,1 йилни ташкил этган. Никоҳдан ажрашганларнинг энг кўпи - 50,5 фоизи 35 ёшгача бўлганларга тўғри келади. 

Ўхшаш янгиликлар