• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +9°C
Detail image
Фото: Дунё

Ўзбекистон элчихонасида Испания Таълим ва касбга ўқитиш вазирлиги ҳамда Таълимни халқаролаштириш хизмати (SEPIE) мутасаддилари билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Унда Ўзбекистон ва Испания ўртасида ўрта махсус ва олий таълим йўналишларида ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари  муҳокама қилинди.

Бўлиб ўтган музокараларда хориж томони испан тилини ўқитишни Ўзбекистон мактабларида, хусусан, биринчи галда иқтидорли ўқувчилар таҳсил олаётган Президент мактабларида икки тилли бўлимлар дастури, чет тили ўқитувчиларнинг ёрдамчилари дастури, Испания таълим ва касбга ўқитиш вазирлигининг ресурс марказлари фаолиятини жорий қилиш орқали ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишни таклиф этди.

Ҳозирги кунда ушбу таълим дастурлари Лотин Америкаси, АҚШ, Европа мамлакатлари, Хитой, Россия ва бошқа давлатлар мактабларида кенг жорий қилинган.

Испан тили дастурлари жорий қилинган мактаблар бошқа таълим муассасаларига нисбатан мавқейи юқори бўлиб, иқтидорли ўқувчиларга миллий шаҳодатнома билан бирга Испания шаҳодатномаси тақдим этилади. Дастурда иштирок этган мактабларда Испания тили  ва маданияти бурчаклари ва музейлари билан таъминланади.

Ушбу йўналишларда ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида жорий йилнинг 24-27 апрель кунлари Ўзбекистонга амалий сафар билан келаётган Испания делегацияси  дастуридан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалар агентлиги раҳбарияти билан музокаралар олиб бориш ҳамда Тошкент ва Самарқанд шаҳарларидаги Президент мактаблари фаолияти билан танишиш ўрин олган.

Ўхшаш янгиликлар