• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +7.1°C
Detail image

Ўзбекистонда доллар курси қаторасига бешинчи бор тушди, рубл курси кўтарилиши давом этмоқда.

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 24 июнда амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 16,91 сўмга пастлаб, 10830,17 сўмни ташкил қилди. Евро 19,96 сўмга тушиб, 11 391,17 сўм бўлди.

Рубл эса 0,07 сўмга ошиб, 203,96 сўм бўлди. 

Қайд этиш керакки, долларнинг расмий курси уруш бошланган сана — 24 февралдаги ҳолатига қайтди. 24 феврал куни курс 10 840,28 сўмга тенг бўлган.

Эслатиб ўтамиз, феврал ойи охирида Россия Украинага бостириб кириши жаҳон бозорига таъсир кўрсата бошлади. Расмий курс охирги бор 14 март куни 11 000 сўмлик нуқтадан паст бўлганди - 10 998,06 сўм. Кейинги кунлар давомида курс кескин тезлик билан кўтарилди:

  • 15 март куни - 11 033, 03 сўм (+34,97 сўм)
  • 16 март куни - 11 150,12 сўм (+117,09)
  • 17 март куни 11 330,38 сўм (+180,26 сўм)
  • 20 март куни 11 571,99 сўм (+241,61 сўм). 

Курс апрел ойи бошларидан буён тушиб келмоқда. 15 апрелда курс 11 300 сўмдан, 28 апрел куни 11 200 сўмдан, 31 май куни эса 11 000 сўмдан пасайганди.

Ўхшаш янгиликлар