• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16°C
Detail image

Сенати раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги делегациянинг Корея Республикасига амалий ташрифи доирасида ушбу мамлакат бандлик ва меҳнат вазири Ли Жунг Сик билан учрашув бўлиб ўтди.

Фото: Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати

Учрашувда икки томонлама алоқаларда меҳнат муносабатлари билан боғлиқ йўналиш муҳим аҳамият касб этиши, бу борадаги лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишнинг ҳуқуқий асосларини биргаликда ишлаб чиқиш, муносиб меҳнат, қулай ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш каби масалалар муҳокама қилинган. 

Муҳокама давомида меҳнат миграциясининг уюшган шаклларини кенгайтириш, республикадан ташқарига ишлаш учун чиқаётган фуқароларнинг меҳнат ва ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш, хориждан қайтган меҳнат мигрантларини тадбиркорлик ва меҳнат фаолиятига кенг жалб этиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлиги қайд этилган. Шунингдек, ҳар йили Ўзбекистон меҳнат бозорига 600 минг нафар ёшларнинг кириб келишини ҳисобга олган ҳолда улар ишсизлигини бартараф этиш ва иш ўринлари истиқболларини ўзгартириш, уларни ўқитиш ва касбга манзилли тайёрлаш йўналишида ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилган. 

Корея Республикаси бандлик ва меҳнат вазири Ли Жун Сикнинг июл ойида Ўзбекистонга ташрифи чоғида эришилган келишувларни, хусусан, тегишли вазирликлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумнинг имзоланиши икки томонлама муносабатларни янги босқичга олиб чиқиши таъкидланган.

Учрашув якунида ушбу меморандумни амалга ошириш бўйича босқичма-босқич “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш, жумладан, қўшма тренинглар ўтказиш, статистик маълумотлар ва мутахассислар алмашинувини ташкил этиш бўйича келишувга эришилган.

 

Ўхшаш янгиликлар