• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +10°C
Detail image

Жумладан икки мамлакат энергетикаа вазирликлари ўртасида энергетика соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим, шунингдек, икки республиканинг қўшни вилоятларининг ўзаро ҳамкорлигини кенгайтириш бўйича йўл хариталари имзоланган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Бишкекда Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари иштирокида кенгайтирилган таркибдаги йиғилиш бўлиб ўтди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев чегара масаласи ҳал қилинишидаги саъй-ҳаракатлари учун Қирғизистон раҳбарига миннатдорчилик билдирди.

«Биз ҳар бир масалани ҳар томонлама пухта, шошилмасдан кўриб чиқдик. Ва бизда энди ҳеч қандай муаммоли саволлар  йўқ.

Қирғизистон ва Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йили давомида тарихда биринчи марта бундай даражадаги муносабатларга эришди. Ҳамкасбим Садир Нургожаевичга шахсан қўллаб-қувватлагани учун алоҳида миннатдорчилик билдирмоқчиман. 

Чегара масалаларида ҳам унинг сиёсий иродаси бўлмаганида, натижага эришмаган бўлардик. Худди аввалгидек: «Ҳа, қиламиз, лекин эртага ва индинга...» дейиш мумкин эди. Аммо «эртага» дейиш билан 30 йил ўтди ва биз бу масалаларни ҳал қилганимиз йўқ. Шунинг учун, айниқса, Қирғизистон президентига яна бир бор ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман», деди Ўзбекистон раҳбари.

Шундан сўнг икки мамлакат делегациялари раҳбарлари, ҳукумат вакиллари иштирокида ҳужжатларни алмашиш маросими ўтказилди.

Ўзбекистон президентининг Қирғизистонга давлат ташрифи доирасида алмашинилган икки томонлама ҳужжатлар:
 
1. Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида ҳар томонлама стратегик шериклик тўғрисида Декларация;
 
2. Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида ўзбек-қирғиз давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартноманинг ратификация ёрлиқларини алмашиш тўғрисида Баённома;

3. Ўзбекистон ҳукумати ва Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси ўртасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш тўғрисида Битим;

4. 2006 йил 3 октябрда имзоланган Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари ўртасида фуқароларнинг ўзаро бориб-келишлари тўғрисидаги Битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида Баённома;

5. Ўзбекистон ва Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси ўртасида Қирғизистон Республикасида автомобил ва тижорат техникаси ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида Битим;

6. 2017 йил 6 сентябрда имзоланган Ўзбекистон Республикасининг чегараолди вилоятлари ҳокимлари ва Қирғизистон Республикаси ҳукуматининг чегараолди вилоятларининг ваколатли вакиллари Кенгашини ташкил этиш тўғрисида Англашув меморандумига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида Баённома;

7. Ўзбекистон ҳукумати ва Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси ўртасида стратегик савдо-иқтисодий шериклик тўғрисида 2023-2025 йилларга мўлжалланган дастур;

8. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан Қирғизистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Битим;

9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси билан Қирғизистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат божхона хизмати ўртасида ўзаро савдода божхона статистикаси маълумотларини алмашишда ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисида Баённома;

10. Ўзбекистон Божхона қўмитаси билан Қирғизистон Давлат божхона хизмати ўртасида ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан шубҳали молиявий операцияларни амалга оширишни олдини олиш, аниқлаш ва тўхтатиш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида Баённома;

11. Ўзбекистон энергетикаа вазирлиги ва Қирғизистон энергетика вазирлиги ўртасида энергетика соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Битим;

12. Ўзбекистон энергетикаа вазирлиги ва Қирғизистон энергетика вазирлиги ўртасида кўмир саноатида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича Битим;

13. Ўзбекистон энергетика вазирлиги ва Қирғизистон энергетика вазирлиги ўртасида «Чотқол» ГЭС касакади қурилиши бўйича Англашув меморандуми;

14. Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва Қирғизистон Иқтисодиёт ва тижорат вазирлиги ўртасида саноатнинг устувор йўналишларини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик тўғрисида Битим;

15. Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги в Қирғизистон президенти ҳузуридаги Инвестиялар миллий агентлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Битим;

16. Ўзбекистон ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ва Қирғизистон маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Битим;

17. Ўзбекистон олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги интеллектуал мулк ва иннвациялар давлат агентлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Битим;

18. Ўзбекистон ва Қирғизстон ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 30 йиллигини кенг нишонлаш бўйича қўшма тадбирлар Режаси;

19. Ўзбекистоннинг Жиззах вилояти ҳокимияти билан Қирғизистон президентининг Иссиқкўл вилоятидаги ваколатли вакили аппарати ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик тўғрисида Битим;

20. Ўзбекистоннинг Андижон вилояти ва Қирғизистоннинг Ўш вилояти ўртасида ҳамкорликнинг кенгайтириш 2023-2025 йилларга мўлажалланган комплекс Дастур («Йўл харитаси»);

21. Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти ва Қирғизистоннинг Боткен вилояти администрацияси ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича 2023-2025 йилларга мўлжалланган Комплекс дастур («Йўл харитаси»);

22. Ўзбекистоннинг Наманган вилояти ва Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти администрацияси ҳамкорликни кенгайтириш бўйича 2023-2025 йилларга мўлажалланган комплекс Дастур («Йўл харитаси»);

23. Ўзбекистоннинг Жиззах вилояти ва Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилояти администрацияси ҳамкорликни кенгайтириш бўйича 2023-2025 йилларга мўлажалланган комплекс Дастур («Йўл харитаси»);

24. «Ўзэлтехсаноат» АЖ билан Қирғизистон энергетика вазирлиги ўртасида Англашув меморандуми;

25. «Bahodir Log`on Tekstil» МЧЖ билан Қирғизистон президентининг Норин вилоятидаги ваколатли вакили аппарати ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум.

Ўхшаш янгиликлар