• 11269.82
  • 12205.22
  • 159.78
weather Тошкент: +7°C
Detail image

«Ўзбекнефтгаз» Туркманистоннинг Petronas Çаrigali компаниясидан нефть сотиб олиши мумкин.

Фото: ТАСС

«Ўзбекнефтгаз» жорий йилда Туркманистоннинг Petronas Çаrigali компаниясидан нефть сотиб олишни режалаштирмоқда.

Тошкентда «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти раҳбарияти ва Petronas Çаrigali делегацияси ўртасида бўлиб ўтган учрашувда шу масала муҳокама қилинди. Томонлар етказиб бериш дастурини тайёрлашга келишиб олди.

Petronas Çаrigali Каспий денгизининг Туркманистон шелфида нефть ва газ қазиб олиш операторларидан бири ҳисобланади. У Малайзиянинг Petronas нефть ва газ компаниясининг шуъба корхонаси ҳисобланади.

Аввалроқ, Ўзбекистон ва Туркманистон биринчи марта учинчи томоннинг иштирокисиз, фақат икки томонлама музокаралар орқали қисқа муддатли газ таъминоти бўйича келишувга эришганди

Ўхшаш янгиликлар