• 11334.96
  • 12336.97
  • 163.65
weather Тошкент: +4°C
Detail image

Ўзбекистоннинг сут маҳсулотлари саноатида Украина стандартларини жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонасида Украина озиқ-овқат хавфсизлиги ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш давлат хизмати раисининг ўринбосари Ольга Шевченко билан музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Учрашув чоғида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги Ўзбекистон-Украина ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди.

Хусусан, сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали Ўзбекистон аҳолисини юқори сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Украина давлат хизмати маълумотларига кўра, учрашув ўтган ҳафта бўлиб ўтган.

«Ўтган ҳафта Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги фавқулодда ва мухтор элчиси билан икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш, техник тўсиқларни бартараф этиш, Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилувчи Украина корхоналарини аккредитациядан ўтказишни соддалаштириш ва икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликнинг бошқа масалалари муҳокама қилинди», дейилади хабарда.

Маълум бўлишича, шу кунгача Ўзбекистон ва Украина ўртасида халқаро сертификатларнинг 17 та шакли келишилган.

Учрашув якунлари бўйича томонлар Ўзбекистон Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ходимлари билан Давлат озиқ-овқат ва истеъмол хизмати мутахассислари ўртасида озиқ-овқат хавфсизлиги ва ветеринария соҳасида назоратни оптималлаштириш йўлларини топиш мақсадида онлайн учрашув ўтказишга келишиб олди.

Ўхшаш янгиликлар