• 11269.82
  • 12205.22
  • 159.78
weather Тошкент: +3°C
Detail image

Эҳтиёт қисмлар UzAuto Motors компанияси томонидан жўнатилган. 

Ўзбекистон Туркманистоннинг Туркманбоши денгиз порти орқали Озарбайжонга автомобил қисмларининг катта партиясини етказиб берди. Turkmenportal хабарига кўра, юклар Туркманбоши халқаро денгиз порти орқали транзит сифатида 40 футли юздан ортиқ контейнерда жўнатилган.

Автомобил эҳтиёт қисмлари ортилган контейнерлар Озарбойжоннинг «Азермаш» компанияси учун мўлжалланган, деб хабар берди Туркманистон денгиз ва дарё транспорти агентлиги.

Автомобилсозликда фойдаланиладиган эҳтиёт қисмлар UzAuto Motors компанияси томонидан жўнатилган, порт орқали юк ташиш эса «Туркманистон Транспорт-логистика маркази» томонидан амалга оширилган.

Ўхшаш янгиликлар