• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +12.8°C
Detail image

Ўзбекистонда мобил интернетдан фойдаланувчилар 1 гигабайт учун ўртача 0,30 доллар тўлайди. 

Фото: AP

Ўзбекистон мобил интернет нархи бўйича дунёда 22-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Cable портали маълумот бермоқда.

Ўзбекистонда мобил интернетдан фойдаланувчилар 1 гигабайт учун ўртача 0,30 доллар тўлайди. Бу кўрсаткич бўйича мамлакат Марказий Осиёда 2-ўринни эгаллаган (дунё бўйича 22-ўрин). 

1-ўринда - 0,17 доллар билан Қирғизистон, кейинги поғоналарда - Қозоғистон (0,41 доллар), Афғонистон (1,02 доллар), Тожикистон (1,65 доллар) ва Туркманистон (11,42 доллар).

Дунё бўйлаб энг арзон мобил интернет Исроилда - 0,02 доллар. 

Ўхшаш янгиликлар