• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +4°C
Detail image

Хусусан, Тошкентдан Мадинага учадиган рейс техник сабабларга кўра кечиктирилди.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистон халқаро аэропортларида айрим рейсларнинг парвоз вақти кечиктирилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар бермоқда.

Кечиктирилган рейслар бўйича маълумот:

  • Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY9829 (Наманган – Екатеринбург) рейсининг учиши Тошкент вақти билан соат 14:00 га қолдирилди;
  • Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY9807 (Наманган – Нижневартовск) рейсининг учиши Тошкент вақти билан соат 22:30 га қолдирилди;
  • Flynas авиакомпаниясининг XY699 (Жидда - Ўш) рейси манзил аэропортдаги ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Тошкентдаги муқобил аэродромга қўнди;
  • Panorama Airways авиакомпаниясининг 5P361 (Тошкент –   Мадина) рейсининг учиши техник сабабларга кўра Тошкент вақти билан соат 14:00 га қолдирилди.

Бундан олдин қуюқ туман Ўзбекистондаги бир қатор аэропортлар фаолиятини чеклаб қўйгани хабар берилганди.

Ўхшаш янгиликлар