• 11269.82
  • 12205.22
  • 159.78
weather Тошкент: +7°C
Detail image

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  ва Миср Соғлиқни сақлаш ва аҳоли вазирлиги ўртасида соғлиқни сақлаш ва фармацевтика саноати соҳаларида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми лойиҳасини мутахассислар даражасида муҳокама этишга бағишланган онлайн музокаралар ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Тадбир давомида томонлар соғлиқни сақлашнинг турли соҳалари  - бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш, оилавий тиббиёт, она ва бола саломатлиги, юқумли ва юқумли бўлмаган касалликларга қарши курашиш ва уларнинг олдини олиш, шунингдек, тиббиёт институтлари, илмий-тадқиқот ва олий ўқув муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни ўрнатиш ҳамда унинг кўламларини кенгайтириш юзасидан келишувга эришилди.

Фото: Дунё АА

Бундан ташқари, гепатит В ва С'га қарши курашда Миср тажрибасидан фойдаланиш масаласи ҳам атрофлича муҳокама қилинди. 

Онлайн музокараларда соғлиқни сақлаш ва фармацевтика саноати соҳаларида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандумини Ўзбекистон – Миср ўртасида иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги 7-йиғилиши давомида имзолашга келишиб олинди.

Ўхшаш янгиликлар