• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +10°C
Detail image

Uzbekistan Airports багаж аравалари билан боғлиқ вазият бўйича расмий баёнот берди.

Фото: Kun.uz

Тошкент халқаро аэропортида юк аравачалари билан боғлиқ муаммо кузатилмоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.

Қайд этилишича, вазият аэропортни багаж аравачалари билан таъминлаб келган «Abadiya Trade» компанияси томонидан шартнома бир томонлама бекор қилиниши муносабати билан юзага келган.

Айни пайтда Uzbekistan Airports Handling компанияси Тошкент халқаро аэропорти учун янги юк аравалар харид қилиш орқали муаммони ҳал қилиш чораларини кўраётгани айтилади. 

Билдирилишича, яқин кунларда аэропортга 1000 та янги юк аравалари етказиб берилиши кутилмоқда. Унга қадар аэропорт ходимлари йўловчиларга, айниқса аёллар ва ёши катта йўловчиларга оғир юкларни ташишда ёрдам беради.

Uzbekistan Airports бошқарув компанияси юзага келган ноқулайликлар учун йўловчилардан узр сўраган ва муаммони имкон қадар тезроқ ҳал этишга ваъда берган.

Ўхшаш янгиликлар