• 10839.90
  • 11439.35
  • 202.99
weather Тошкент: +38.5°C
Detail image

17 июн куни Еврокомиссия Украина ва Молдовага Евроиттифоққа киришга номзод мақоми берилишини тавсия қилганди. 

Фото: Twitter / @vonderleyen

Евроиттифоқ етакчилари Украина ва Молдовага иттифоққа киришга номзод мақомини беришга розилик билдирди. Бу ҳақда Еврокомиссия раиси  Урсула фон дер Ляйен маълум қилди.

17 июн куни Еврокомиссия Украина ва Молдовага Евроиттифоққа киришга номзод мақоми берилишини тавсия қилган, шу билан бирга бу мамлакатларда суд ва коррупцияга қарши кураш борасида ислоҳотлар ўтказилишини талаб қилганди.

Номзод мақоми – бу Евроиттифоққа киришнинг узун йўлидаги биринчи, аммо рамзий қадам ҳисобланади, деб ёзади Bloomberg. Бу мақомни Туркия 1999 йил охирида, Шимолий Македония — 2005, Черногория 2010, Сербия 2012 йилда олган.

Ҳозирда Евроиттифоққа аъзо бўлган энг охирги давлат Хорватия ҳисобланади – у 2013 йилда аъзоликка қабул қилинган, жараён 10 йил давом этган. 

 

Ўхшаш янгиликлар