• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18°C
Detail image

Шаҳар ҳокимининг қарори билан, Тошкентда коронавирусни даволашга ихтисослашган махсус поликлиникалар фаолияти қайта йўлга қўйилмоқда.

Фото: Kun.uz

Ҳоким қарорида республикада “коронавирус тарқалиши бўйича вазият кескинлашгани” ёзилган. Қайд этилишича, пойтахт Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ковид-марказлар масаласида ҳокимликка мурожаат билан чиққан.

Махсус поликлиникалар ҳар бир туманда биттадан, ўтган йилнинг июл ойи ва жорий йилнинг январ ойидаги жойлашув манзилларида иш бошлайди:

Туман номи

Муассаса номи

1

Бектемир тумани

Бектемир тумани МКТП

2

Миробод тумани

5-сон фтизиатрия диспансери

3

Учтепа тумани

23-сон оилавий поликлиника “Бирлик” филиали

4

Мирзо Улуғбек тумани

1-сон фтизиатрия диспансери

5

Яккасарой тумани

58-сон оилавий поликлиника

6

Сергели тумани

11-сон оилавий поликлиника

7

Олмазор тумани

3-сон фтизиатрия диспансери

8

Чилонзор тумани

Шаҳар Фтизиатрия ва пульмонология маркази

9

Юнусобод тумани

4-сон фтизиатрия диспансери

10

Шайхонтоҳур тумани

42-сон оилавий поликлиника

11

Яшнобод тумани

2-сон фтизиатрия диспансери

12

Янгиҳаёт тумани

Шаҳар тери-таносил диспансери

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев кеча, 23 июн куни сўнгги бир ҳафта давомида коронавирусга чалиниш динамикасида “бироз кўтарилиш” кузатилаётганини айтди.

Унга кўра, 17 июнда 90 та, 18 июнда 108 та, 19 июнда 93 та, 20 июнда 87 та, 21 июнда 82 та, 22 июнда 98та касалланиш ҳолати қайд этилган. 23 июнда эса 94 кишида коронавирус аниқланди.

Юсупалиевга кўра, коронавируснинг энг юқумли варианти экани айтилаётган “Stealth-Omicron” BA.2 Ўзбекистонга ҳам кириб келган. Илғор технологиялар марказида ўтказилган таҳлилларда коронавирус юқтириш ҳолатларининг 67 фоизида “омикрон”, 33 фоизида шу штаммнинг “Stealth-Omicron” BA.2 варианти топилган.

“Бугунги кунда мамлакатимизда коронавирус инфекцияси бўйича вазият барқарорлиги таъминланиб келинмоқда. Лекин ўтган икки йил давомида айнан июль-август ойларида касалланиш кўтарилганлиги қайд этилган. Шунинг учун коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида аҳолини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш ва бустер дозаси билан қайта эмлаш ишларини жадаллаштириш катта аҳамиятга эга”, деди СанЭпид хизмати бошлиғи.

  • 23 июн ҳолатидаги расмий рақамларга кўра, Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлашда қўлланилган жами вакциналар сони 57,7 миллион дозадан ошган. Улардан 1-босқич эмланганлар 20 550 541 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 16 856 230 нафарни, 3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 20 355 55 нафарни ташкил қилади.
  • 12-18 ёшдаги эмланувчилар учун жами 1 587 480 доза вакцинадан фойдаланилган. Улардан 1-босқич эмланганлар 863 351 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 675 766 нафарни, 3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 48 363 нафарни ташкил қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар