
Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида 3 та транспорт воситаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Жорий йилнинг 26 май куни соат 14:00 ларда Яккасарой тумани Шота Руставели - Чўпонота кўчалари кесишган чорраҳада йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, 1996 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган “Спарк” русумли автомашина, 1998 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган “Нексия-3” русумли автомашина ҳамда 1981 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган KINGLONG русумли автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида “Спарк” русумли автомашина ҳайдовчиси тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.