• 10674.08
  • 12576.20
  • 146.91
weather Тошкент: +26.5°C
Detail image

27 июль куни Ёзги Олимпиаданинг учинчи кунги баҳслари ўтказилади. Эртанги баҳсларда яна 7 нафар ўзбекистонлик спортчи 5 спорт тури бўйича ўз омадини синаб кўради.

Бугун икки нафар дзюдочи, икки нафар эшкак эшувчи бир нафардан таэквондо, бокс ва сузиш спорти вакиллари мусобақаларда иштирок этади.

Соат 5:00да академик эшкак эшиш бўйича Собир Сафаралиев ва Шаҳбоз Холмирзаев чиқиш қилади. Об-ҳавонинг ноқулай келиши сабабли 29-30 июль кундаги мусобақалар шу кунга кўчирилган.

Соат 7:00да таэквондочиларнинг сўнгги вакили Светлана Осипова (+67 кг) медаллар учун курашади. Унинг илк рақиби  қозоғистонлик Cансел Дениз бўлади. 

Соат 7:00да дзюдо бўйича мусобақалар ҳам бошланади. Фарангиз Ҳожиева (-63 кг) кабо верделик Сандрин Биллетга қарши гиламга чиқади.

Эркак дзюдочилар жамоасида Шарофиддин Болтабоев (-81 кг) ҳам курашга киришади. Унга вануатулик Уго Кумбо рақиблик қилади. Дзюдо бўйича мусобақалар кун бўйи давом этади.

Соат 07:15да боксчилар жамоасидан Бобо-Усмон Ботуров (-69 кг) биринчи жангини ўтказади. Унинг илк босқичдаги рақиби доминиканлик Роҳан Поланко бўлади.

Соат 15:10да сузувчи Хуршиджон Турсунов 100 метрга эркин усулда сузиш бўйича саралаш баҳсларида қатнашади.

Олимпиаданинг учинчи куни якунларига кўра, Ўзбекистон делегацияси 1 олтин медал билан 23-ўринда жойлашган. Бундан ташқари, беш нафар боксчи илк жангларида ғалабага эришиб, медаллар учун курашни давом эттирмоқда.

Фото: Telegram / uzsport_tv
Фото: Telegram / uzsport_tv
Фото: Telegram / uzsport_tv
Фото: Telegram / uzsport_tv
Фото: Telegram / uzsport_tv

Ўхшаш янгиликлар