• 10803.97
  • 12194.44
  • 136.82
weather Тошкент: +2.4°C
Detail image
Фото: Тергов департаменти

Тошкент шаҳрида Андижон вилоятида яшовчи фуқарога куч ишлатиб, унинг 800 доллар пулини тортиб олган «таксичи»лар ушланган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2022 йил 8 январь куни Андижон вилояти Асака туманида яшовчи, 34 ёшли Х.Ж. Тошкент шаҳар Яшнобод туман ИИО ФМБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, куч ишлатиб пулларини тортиб олган икки нафар шахсга қонуний чора кўришни сўраган.

Х.Ж.нинг аризасига кўра, у 8 январ куни соат 9:30 ларда Тошкент халқаро аэропорти ёнида «Водий питак»га бориш учун Lacetti русумли машинага ўтирган. Яшнобод тумани ТХАЙ кўчасида жойлашган Андижон вилоятига йўловчи машиналар қатнайдиган автотураргоҳга етиб боришгач, ҳайдовчиси ва унинг ёнида ўтирган шериги Х.Ж.ни машинадан тушириб, биргаликда қўлларини ушлаб, бўйнидан бўғиб, 800 доллар пулларини тортиб олиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Олиб борилган тергов тезкор ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Тошкент шаҳрида яшовчи 41 ёшли У.С. ва Тошкент вилоятида яшовчи 36 ёшли Ю.А.лар содир этганликлари аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Яшнобод туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан У.С. ва Ю.А.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми «в» банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Қайд этилишича, гумонланувчилар процессуал тартибда ушланишган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар