• 10809.74
  • 12317.70
  • 141.04
weather Тошкент: +6.8°C
Detail image

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга ташрифи доирасида кун тартибига киритилган масалалардан бири – «Сардоба» сув омборини қайта тўлдириш бўлган.

Фото: KUN.UZ

Сув сиғими 1 миллиард метр куб бўлган «Сардоба» сум омборида айни дамда 350 миллион метр куб сув сақланмоқда ва уни 600 миллион метр кубгача қайта тўлдириш режалаштирилган. Бу ҳақда Қозоғистонга ташриф чоғида Kun.uz мухбири билан суҳбатда бўлган сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев маълум қилди.

Вазир «Сардоба» сув омбори Қозоғистон билан ўзаро келишувда белгилаган лимит асосида тўлдирилиши ҳақида айтди.

«Биз ташрифда асосан «Сардоба» сув омбори хусусида суҳбатлашдик. Икки давлат учун ҳам бу сув омборини тўлдириш масаласи муҳим ҳисобланади. Келишувлар натижасида «Сардоба»ни тўлдириш фақат белгиланган лимит асосида амалга ошириладиган бўлди. Қозоғистон томони бу жараённи онлайн кузатиш имконига эга бўлади.

Мазкур сув омборининг сиғими 1 миллиард метр куб сувни сақлашга мўлжалланган бўлиб, юз берган талафот туфайли айни пайтда унда 350 миллион метр куб сув сақланмоқда. Омбордаги сув миқдорини 600 миллион метр кубга етказиш режалаштирилган. Бу режа қўшни давлат сув захираларига зарар етказмаган ҳолда амалга оширилади. Жараённи Қозоғистон томони онлайн кузатиб боради, чунки сув танқислиги муаммоси Қозоғистонни ҳам четлаб ўтмаган», деб вазирнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

2020 йил 1 май куни «Сардоба» сув омборида тўғон ўпирилиши содир бўлганди. Воқеа оқибатида 6 киши ҳалок бўлган, Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларидаги аҳоли пунктлари ва экинларга зарар етди. Бинолар, йўллар, коммуникациялар вайрон бўлганди. Тошқин оқибатида учта тумандаги 22 та қишлоқдан 60 мингдан ортиқ аҳоли эвакуация қилинган. «Сардоба» тошқини оқибатида Қозоғистоннинг ҳам чегарадаги қишлоқларини сув босганди.

Мирзаобод туманларидаги аҳоли пунктлари ва экинларга зарар етди. Бинолар, йўллар, коммуникациялар вайрон бўлганди. Тошқин оқибатида учта тумандаги 22 та қишлоқдан 60 мингдан ортиқ аҳоли эвакуация қилинган. «Сардоба» тошқини оқибатида Қозоғистоннинг ҳам чегарадаги қишлоқларини сув босганди.

Ўхшаш янгиликлар