• 10880.29
  • 11140.33
  • 180.66
weather Тошкент: +27.3°C
Detail image

ОФК кубоги «С» гуруҳи 1-тури доирасида Жиззахнинг «Сўғдиёна» клуби Қирғизистоннинг «Нефтчи» жамоасига қарши саф тортди.

Фото: Сўғдиёна ФК

Тожикистон пойтахти Душанбеда ўтган учрашувда Улуғбек Бақоев шогирдлари Қўчқор-Ота шаҳри жамоасидан устун эканликларини кўрсатишди. 

Биринчи бўлим якунида жиззахликларнинг легионери Лука Чермель Жасур Ҳасановнинг узатмасини голга айлантириб, ўйинда ҳисобни очди – 1:0.

Иккинчи бўлимнинг 53-дақиқасида эса бу сафар ҳам Жасур Ҳасановнинг етказган тўпини яна бир легионер Марко Колакович қирғиз клуби дарвозасига жойлаб қўйди – 2:0.

Шу тариқа, Жиззах клуби ОФК кубоги тарихидаги дебют ўйинида дебют голларни киритиб, илк ғалабасига эришди. Гуруҳдаги иккинчи баҳс Тожикистоннинг ЦСКА ва Туркманистоннинг «Олтин Аср» клуби ўртасида ўтади. Жиззахликлар навбатдаги турда 27 июнь куни ЦСКА (Душанбе) жамоасига қарши саф тортишади.

ОФК кубоги. «Е» гуруҳи. 1-тур
«Cўғдиёна» – «Нефтчи» (Қирғизистон) – 2:0
Душанбе, «Марказий» стадиони.

Ҳакамлар: Срикришна Комибаторе (Ҳиндистон)
Голлар: Лука Чермель 45+2, Марко Колакович, 53.
«Сўғдиёна»: 27. Милан Митрович, 6. Искандар Шойқулов, 7. Шаҳбоз Жўрабеков, 10. Шохруз Норхонов (20. Баҳодир Насимов, 80), 11. Жасур Ҳасанов (33. Дониёр Абдуманнопов, 63), 12. Хислат Халилов, 16. Артём Филипосян, 19. Жавоҳир Қаҳрамонов (8. Марат Бикмаев, 80), 23. Беҳрўз Шодмонов (77.Даниел Насриддинов, 45), 31.Лука Чермель, 93. Марко Колакович.
«Нефтчи» (Қирғизистон): 1. Михаил Паус, 3. Азамат Абдуллаев, 6. Аскарбек Салиев, 7. Арген Жуматаев, 9. Элдар Молдожунусов (8. Давлятхан Баратов, 75), 10. Турсунали Рустамов, 12. Эсенбек Усон Уулу, 19. Аброрбек Аскаров, 20. Аҳлидин Исроилов, 21. Алмазбек Маликов, 77. Адилет Каннабеков (23. Аброр Хидиралиев, 75).

Ўхшаш янгиликлар