• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +14.1°C
Detail image

Жорий йилда Сирдарё вилоятида йирик ва замонавий ИЭС ишга туширилади.

Фото: Энергетика вазирлиги

Сирдарё вилояти Ширин шаҳри ва Боёвут туманлари ҳудудида Саудия Арабистонининг ACWA Power компанияси томонидан қуввати 1500 МВт бўлган замонавий иссиқлик электр станцияси қурилмоқда. 

Унда Mitsubishi компаниясининг замонавий ва энергия тежамкор технологиялари ҳамда газ турбиналари ўрнатилмоқда. Мазкур станция учун Япониядан олиб келинаётган йирик энергоқурилмаларнинг иккинчи босқичи келтирилди. Ушбу қурилмалар айни кунда Қорақалпоғистондан Сирдарё вилоятига олиб келинмоқда.

Станция йилига 12 млрд кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Унда энг замонавий, энергия тежамкор технологиялар ўрнатилиши ҳисобига йилига 1,1 млрд куб метр табиий газ тежалади. Станция жорий 2023 йил якунига қадар ишга туширилади.

2022 йил декабрь ойида мазкур ИЭСда Япониядан олиб келинган биринчи газ турбинаси ўрнатилган эди.

Ўхшаш янгиликлар