• 10809.74
  • 12317.70
  • 141.04
weather Тошкент: +7.2°C
Detail image

Синоптиклар бир неча кун давомида ҳаво ҳарорати минус 30 даражадан паст бўлишини айтмоқда.

Фото: SVT

Швеция шимолидаги Норрботтен шаҳрида ҳавонинг кескин совиб кетиши туфайли поездлар ҳаракати тўхтатилди, деб хабар берди SVT телеканали.

Синоптиклар бир неча кун давомида ҳаво ҳарорати минус 30 даражадан паст бўлишини айтмоқда.

Хабарда айтилишича, поездлар ҳаракати йўловчилар хавфсизлигини ўйлаб тўхтатилган.

“Локомотив ва вагонларимиз бундай совуққа бардош бера олади, аммо Кирунадан шимол томон поездлар узоқ масофани босиб ўтади. Бу эса агар бирор носозлик ёки эвакуация ҳолати юзага келса, имкониятлар чекланишини билдиради. Шу сабабли хавфсизлик нуқтайи назаридан ҳаракатни тўхтатишга қарор қилдик”, – дейилади темирйўл хизмати хабарида.

Қайд этилишича, поездлар ҳаракати 9 декабргача тўхтатиб турилиши мумкин. Уларнинг ўрнига автобуслар сони кўпайтирилади.

Ўхшаш янгиликлар