• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +19°C
Detail image

Германия ва Франция раҳбарлари ташаббуси билан ўтказилган мулоқот 90 дақиқа давом этди.

Фото: РИА Новости

Германия канцлери Олаф Шолц Россия президенти Владимир Путин ва Франция президенти Эммануэл Макрон билан телефон орқали мулоқот ўтказди.

Мулоқот 90 дақиқа давом этди ва Украинадаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича саъй-ҳаракатларга бағишланди, деб маълум қилди Германия вазирлар маҳкамаси расмий вакили Штеффен Ҳебештрайт.

"Канцлер ва Франция президенти зудлик билан ўт очишни тўхтатиш режимини ўрнатиш ва Россия қўшинларини олиб чиқиб кетишни талаб қилди. Улар Россия президентини Украина президенти билан тўғридан тўғри жиддий музокаралар ўтказишга чақирди", - деди Ҳебештрайт.

Унинг аниқлик киритишича, мулоқот Германия ва Франция раҳбарлари ташаббуси билан ўтказилди.

Ўхшаш янгиликлар