• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +20°C
Detail image

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг таклифига биноан ташриф билан Анқара шаҳрига келди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Эсенбоға халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Туркия ҳукумати вакиллари ва Анқара музофоти раҳбарияти кутиб олди.

Давлат раҳбари Туркия президентининг инаугурация маросимида иштирок этади.

Ташкилотчилар қайд этишича, инаугурация маросимида дунёнинг 70 дан зиёд мамлакатидан давлат ва ҳукумат раҳбарлари, расмий делегациялар ва олий мартабали меҳмонлар иштирок этиши кутилмоқда.

Аввалроқ Туркиянинг амалдаги президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған президентлик сайловларининг иккинчи турида ҳам устун келганди. 

Туркияда президентлик сайловларининг биринчи тури 14 май куни бўлиб ўтганди. Унда амалдаги давлат раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўған 49,51 фоиз овоз олиб, ғалабага эриша олмаганди. Мухолифатчилар номзоди Камол Қиличдорўғли 44,88 фоиз олган.

Ўхшаш янгиликлар