• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +20°C
Detail image

Ўзбекистонга хорижий инвестицияларни жалб этиш мақсадида мамлакат Бош консулхонаси саъй-ҳаракатлари билан Жидда шаҳридаги йирик тадбиркор - Муҳаммад Синди ва Навоий вилоятидаги Tudakul Garden Park МЧЖ раҳбари Фарҳод Сирожов ўртасида музокаралар ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё”.

Муҳаммад Синди Ўзбекистонда турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолар экан, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик ва қурилиш соҳаларига инвестиция киритишга қизиқиш билдирди.

Ўтказилган музокаралар натижаси ўлароқ, томонлар ўртасида 300 минг долларлик “Инвестиция лойиҳасини амалга оширишда ўзаро ҳисоб-китобларни тартибга солиш тўғрисида келишув битими” имзоланди.

Ушбу сармоя шартномасига мувофиқ, Саудиянинг 300 минг долларлик инвестицияси асосида Навоий вилояти Конимех тумани Зафаробод қўрғонида жами 60 та хонадондан иборат битта беш қаватли турар-жой биноси қурилиши режалаштирилган. Ҳозирги пайтда қурилиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ишлари бошлаб юборилган.

Тадбиркорлар ўртасида қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик соҳаларида ҳам инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.

Ўхшаш янгиликлар