• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18.1°C
Detail image

Энди Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара масаласини ҳал қилиш арафасида турибди.

Фото: Қирғизистон президенти матбуот хизмати

Қирғизистон президенти Садир Жапаров «3 ноябр куни Бишкек шаҳрида имзоланган Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегарасининг айрим участкалари тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш ҳақида»ги қонунни имзолади. Бу ҳақда президент маъмуриятида маълум қилди.

Қонун Жогорку Кенеш томонидан 2022 йил 17 ноябрда маъқулланган эди.

Қонун билан 2022 йил 3 ноябрда Бишкек шаҳрида имзоланган Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш таклиф этилади.

3 ноябр куни Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегарасининг 302,29 км узунликдаги участкаларини ўз ичига олган алоҳида участкалари тўғрисида битим имзоланган эди.

Ўхшаш янгиликлар