• 11269.82
  • 12205.22
  • 159.78
weather Тошкент: +4°C
Detail image

Икки йигит Нижний Новгороддаги қурилишдан қочиб кетган.

Фото: РИА Новости

Россиянинг Нижний Новгород шаҳридаги давлат болалар боғчаси қурилишида ишлаётган ўзбекистонликлар қулликдан қочишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда қулликка қарши «Алтернатива» ҳаракати маълум қилди.

Хабарга кўра, ўзбекистонлик икки йигит Рустам Мажидов ва Хусан Холиқов 2022 йилда бир дўстининг таклифи билан Россияга ишлаш учун борган. Уларга ойига 800 доллар эвазига болалар боғчаси қурилишида ишлаш таклиф этилган.

Кейинчалик маълум бўлишича, улар билан кўпинча Рўзимуродов Акмал исмли шахс ёзишиб турган. Орадан бир неча ой ўтиб, ишлаш учун рухсатномаларини янгилаш чоғида Мажидов ва Холиқовнинг паспортлари тортиб олинган, уларга пул тўлаш ҳам тўхтатилган. Улар ишини давом эттириши учун мунтазам равишда калтакланган.

Январ ойида йигитлар ҳамма нарсасини ташлаб, уст-бош кийимсиз қочишга қарор қилишган. Кейинроқ «Алтернатива» кўнгиллилари уларни Москва шаҳридаги уйлардан бирининг подъездида совуқ қотган ҳолда топишган. Ҳозир Мажидов ва Холиқов учун вақтинчалик ҳужжатлар расмийлаштирилгани, яқин кунларда уйларига қайтиши мумкинлиги айтилмоқда.

Бундан ташқари, йигитлар Қозон шаҳрида меҳнат мигрантларини турли ишларга тақсимлайдиган марказ борлигини, у ерда худди ўзлариникига ўхшаш воқеалар юз бериб туришини айтишган.

Ўхшаш янгиликлар