• 10839.90
  • 11439.35
  • 202.99
weather Тошкент: +37.9°C
Detail image

Полша парламенти депутати ва маҳаллий боғбонлар уюшмаси президенти Мирослав Малишевский ўрим-йиғим даврида украиналикларни ўзбеклар билан алмаштиришни таклиф қилди.

Фото: Wiadomosci ze swiata

Wiadomosci ze swiata нашрининг ёзишича, украиналикларнинг ҳарбий хизматга чақирилиши сабабли мамлакатни тарк этиши тақиқлангани фонида Полшада мева йиғиш билан боғлиқ вазият ишчилар етишмаслиги туфайли ёмонлашмоқда.
 
«Ишчилар етарли эмас. Биринчидан, юк машинасини ҳайдаш, трактор ҳайдаш ва ўғит сепиш каби мураккаброқ вазифаларни ўз зиммасига оладиган эркаклар етишмаяпти», — деди полшалик депутат. 

Унинг сўзларига кўра, кўплаб фермерлар реза мевалар чириб кетаётганидан, истеъмолчилар эса ошиб кетган нархлардан шикоят қилмоқда. Шунинг учун ҳам поляклар ҳозир ўзбек ишчиларини Полшага жалб қилиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. 

«Россиядаги инқироз туфайли тўрт миллиондан ортиқ ўзбекистонлик ўз ватанига қайтди, энди улар ишсиз ва Полшага келишга тайёр», — деди Мирослав Малишевский.

Ўхшаш янгиликлар