• 10581.03
  • 12645.39
  • 145.92
weather Тошкент: +30.1°C
Detail image

Покистоннинг Балужистон вилоятида диний фестивалдан қайтаётган зиёратчилар билан тўлган йўловчи автобус ағдарилиб кетди. Бунинг оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди, 40 киши жароҳат олди.

Фото: AP

Автобус Ларкандан Ҳудзарга кетаётганда йўл-транспорт ҳодисасига учраган.

Маълумотларга кўра, автобус меъёридан ортиқча юкланган бўлган ва ҳаттоки томида йўловчиларни олиб кетган. Таъкидланишича, жабрланганларга ёрдам бериш учун аскарлар юборилган.

Жароҳатланганлар олиб борилган шифохонада маълум қилинишича, у ерга етказилган 10 киши оғир аҳволда бўлгани сабабли қурбонлар сони ошиши мумкин.  

Ўхшаш янгиликлар