• 10803.97
  • 12194.44
  • 136.82
weather Тошкент: -1.4°C
Detail image

У билан бирга электрон савдо майдончалари раҳбарлари ва Манғистау областида суюлтирилган газ нархини асоссиз равишда оширишга алоқадор шахслар ҳам қўлга олинган.

Фото: Tengrinews.kz

Қозоғистон молиявий мониторинг агентлиги мамлакат энергетика вазирининг собиқ ўринбосари Жумабой Карагаевни қўлга олди

"Молиявий мониторинг агентлигининг Манғистау области бўйича ҳудудий департаменти тергов-оператив гуруҳи Қозоғистон энергетика вазирининг собиқ ўринбосари Жумабай Карагаев, электрон савдо майдончалари раҳбарлари ва Манғистау областида суюлтирилган газ нархини асоссиз равишда оширишга алоқадор шахсларни қўлга олди", - дейилади агентлик хабарида.

Маълум қилинишича, Карагаев икки ой муддатга ҳибсга олинган.

Аввалроқ у энергетика вазири ўринбосари лавозимидан озод қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, 2 январь куни Манғистау области маркази Жанаўзен шаҳрида суюлтирилган газ нархи бирданига икки баравар кўтарилганидан норози бўлган одамларнинг намойишлари кейинчалик бутун мамлакат бўйлаб тартибсизликларга айланиб кетганди.

Ўхшаш янгиликлар