• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +23°C
Detail image

Президент видеоселекторда 1 февралгача туман ва шаҳар бюджетларидан ички йўлларга ажратилган 290 миллиард сўмнинг 50 фоизини «Очиқ бюджет» орқали жамоатчилик фикри асосида молиялаштириш тартибини жорий қилиш лозимлигини таъкидлади.

«Давлат дастурида кўзда тутилган барча чора-тадбирлар халқимиз томонидан катта ишонч билан қизғин қабул қилинди.

Уларнинг амалдаги ижросини аҳолимизнинг барча қатламлари – ўрта синф вакиллари ва тадбиркорлар, зиёлилар, бюджет соҳаси ходимлари, ҳарбий хизматчилар, фахрийларимиз, кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бор фуқаролар – барча-барчаси яқин кунларда ўз кундалик ҳаётида сезишлари керак.

Мисол учун, дастурда 1 апрелдан Қорақалпоғистон ва Хоразмда 1-4-синф ўқувчиларини бепул нонушта ёки тушлик билан таъминлаш назарда тутилган. Бу мақсадларга жорий йил учун бюджетдан 200 миллиард сўм ажратдик.

Савол туғилади: хўш, биз бу ишларни амалда қандай ташкил этамиз? Шу муносабат билан:

10 февралга қадар ушбу тизим бўйича:

- хизмат кўрсатувчи корхоналар қандай танланади?

- таом рационида нималар бўлади?

- маблағлар кимга ва қандай ажратилади?

- бунда коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик учун нима қилиш керак деган саволларга аниқ жавоб топиб, пухта ишланган концепция тақдимоти ўтказилсин.

Шу билан бирга, республикамиздаги ички йўллар масаласи долзарб бўлиб қолмоқда. Шу сабабли 1 февралгача туман ва шаҳар бюджетларидан ички йўлларга ажратилган 290 миллиард сўмнинг 50 фоизини «Очиқ бюджет» орқали жамоатчилик фикри асосида молиялаштириш тартибини жорий қилиш лозим.

1 мартга қадар 129 минг гектар майдонни оборотга киритиш учун суғориш тизимини яратиш ҳамда ирригация-мелиорация тадбирларига зарур маблағларни аниқ ҳисоб-китоб қилган ҳолда дастур тасдиқлаб, ишларни бошлансин.

Умуман, Давлат дастури доирасида биринчи чоракда 56 та, йил якунига қадар 318 та қонун, фармон ва қарорлар ишлаб чиқиш белгиланган.

Шу боис, ҳар бир масъул вазирлик ва идора раҳбарлари топшириқлар муддатини кутмасдан, ўзининг ҳафталик, ойлик ва чорак режаларини ишлаб чиқиб, ижросига бугундан киришсин», деди давлат раҳбари.

Ўхшаш янгиликлар