• 10769.78
  • 12166.62
  • 146.17
weather Тошкент: +7.8°C
Detail image

«Марказий сайлов комиссияси қонунга изоҳ беришдан холи. Қонунда эса президентликка номзод кўрсатиш учун фақат сиёсий партиялар ҳақли экани белгилаб қўйилган», – деди Баҳром Қўчқоров.

23 октябрь куни Тошкентдаги симпозиумлар саройида Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуманда сайловни ўтказишга тайёргарлик ҳолати борасида маҳаллий ва халқаро ОАВ вакиллари ҳамда хорижий кузатувчиларга маълумот берилди, дея хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

Матбуот анжумани давомида журналистлар томонидан Ўзбекистондаги сайловларда мустақил ташаббускорларга президентликка номзод кўрсатиш имконияти берилмаслиги, шунингдек, оғир жинояти учун қамоқ муддатини ўтаётганларнинг сайловда овоз беролмаслиги борасида савол билан мурожаат қилинди.

Саволларга Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров жавоб берди. У президентликка мустақил ташаббускорлар томонидан номзод кўрсатилишига амалдаги қонунларда чеклов борлигини қайд этди.

«Қонун талаби шундай. Марказий сайлов комиссияси эса қонунга изоҳ беришдан холи. Қонунда эса президентликка номзод кўрсатиш учун фақат сиёсий партиялар ҳақли экани белгилаб қўйилган», – деди Қўчқоров.

МСК мулозими, шунингдек, оғир жиноят содир этган ва қамоқ муддатини ўтаётганларнинг нега сайловда иштирок этолмаслигига ҳам тўхталиб ўтди.

«Бу йилги сайловларда биринчи бор оғир бўлмаган жиноятларни содир этган фуқароларга сайловда овоз бериш ҳуқуқи берилди. Балки бу масала ҳам қонун чиқарувчи органлар томонидан кўриб чиқилар. Бу масала ҳам жамоатчилик ва экспертлар томонидан кўтарилиб, муҳокама қилиниши керакдир.

Қонун чиқарувчи органлар бекорга бу чекловларни қўймаган. Бунга маълум сабаблар бор. Балки, келажакда бу масала кўриб чиқилар», – деди Баҳром Қўчқоров.

Ўхшаш янгиликлар