
Шанба оқшомида Европа чемпионатларида рўй берган асосий воқеалар, ўйинлардаги голлар ва турнир жадвалидаги вазият.
Испания: «Реал» «Жирона»нинг жойини кўрсатиб қўйди
«Жирона» – «Реал» 0:3
Голлар: 0:1 – 17 Хоселу, 0:2 – 21 Тчуамени, 0:3 – 71 Беллингҳем.
Жирона – Гассанига, Ян Коуто, Блинд, Эрик Гарсия, Мигел Гутеррес, Давид Лопес (Порту, 60), Алеиш Гарсия, Эррера, Циганков (Фернандес, 46), Довбик (Стуани, 60), Савио (Торре, 79).
Реал – Аррисабалага, Карвахал, Начо, Рюдигер, Камавинга, Кроос, Валверде, Тчуамени, Беллингҳем (Себаллос, 74), Винисиус Жуниор (Родриго, 68), Хоселу.
Огоҳлантиришлар: Эрик Гарсия (64), Аррисабалага (84), Рюдигер (90), Стуани (90).
Четлатиш: Начо (90).
«Жирона»нинг сенсацион старти Каталониянинг ушбу жамоасининг «Реал»га қарши ўйинини турнинг асосий тўқнашувига айлантирди. Қолаверса, баҳордаги ўйинни кўпчилик ёддан чиқармаган, ўшанда оқ-қоралар жамоаси Кастеляноснинг покери билан (4:2) ҳамюртлари «Барселона»га чемпионлик пойгасида ёрдам бериб юборганди. Фақат бир марта панд еган мадридликлар бундан тўғри хулоса чиқаришган. Бу сафар жироналиклар меҳмонларни ўйин бошидаги дадил ҳаракатлари билан ҳам, бош мураббий Мичелнинг тактик янгиликлари билан ҳам ҳайрон қолдира олмади.
Илк хавфли вазият — ва Беллингҳем «шведка» билан (товонининг ташқи қисми) тўпни Хоселуга қулай қилиб ташлаб берди. Кроос бурчакдан тўп узатди — ва Тшуамени ниҳоят «Реал» сафидаги 59-ўйинида илк голини нишонлади. Икки зарбада икки гол — буни маҳорат деса бўлади. Беллингҳем эса ҳисобни йирик кўринишга келтириши мумкин эди, аммо унинг яккама-якка вазиятга чиқиб бориб берган зарбасини дарвозабон тўса олди. Аммо англиялик футболчи иккинчи бўлимда барибир Гассанигани иложсиз аҳволда қолдирди. «Барса»га бу сафар ёрдам келмади ва бир кун турнир жадвали пешқадами бўлиб турган яна иккинчи ўринга қайтди. Дербидаги мағлубиятдан кейин икки ўйинда ғалаба қозонган Мадрид жамоаси биринчи ўринга кўтарилди.
Аммо ўйин якунида Начонинг фоли «Реал» мухлисларини ранжитди. У қўшимча дақиқаларда қарши ҳужумга чиқиб кетаётган Портунинг оёғига ташланиб, унга жароҳат етказди ва кичик жанжал ҳам келтириб чиқарди. Ҳимоячи рақиб ҳужумчиси Стуанига нимадир деди ва Рюдигер вазиятга аралашиб сариқ карточка олди. Анчелотти эса жамоасининг учинчи голини ўзига хос бўлмаган кўтаринкилик билан нишонлади. Чунки бу унинг фаолиятида «Жирона» билан ўйинлардаги илк ғалаба бўлди. Энди италиялик мутахассис ла лигада ўзи қарши ўйнаган барча 27 жамоа устидан камида бир марта ғалаба қозонган.
«Барселона» – «Севиля» 1:0
Гол: 1:0 – 76, автогол Рамос.
Барселона – тер Стеген, Жоау Канселу, Кристенсен, Кунде, Балде, Гундўған, Гави, Рафиня (Лопес, 37), Жоау Феликс (Ферран Торрес, 71), Ямал (Ромеу, 82), Левандовски.
Севиля – Нюланд, Рамос, Баде, Педроса (Сусо, 82), Ракитич, Ламела (Мариано Диас, 75), Окампос, Жордан, Соу (Фернандо, 66), Хуанлу Санчес (Навас, 82), Лукебакио (Акуня, 75).
Огоҳлантиришлар: Жоау Канселу (45), Хуанлу Санчес (50), Ламела (52), Баде (89), Гундўған (90).
«Барселона» бу турдаги ўйинини бир кун олдин, жума куни ўтказганди. Жамоанинг ҳолати ҳозир идеал даражада эмас. Гап фақат ҳакамларни сотиб олиш билан боғлиқ коррупция можаросида ҳам эмас, бу иш «Севиля» билан ўйин арафасида яна кескинлашганди. Хави ўзини ва жамоани бу мавзудан йироқ тутмоқда — унда бошқа йўл ҳам йўқ. Аммо чемпионатда ҳам сўнгги вақтларда ишлар силлиқ кетмаяпти: аввалига «Селта» катта қийинчилик билан мағлуб этилганди, кейин «Маллорка» билан ўйинда қимматли очколар бой берилди. Бу турда эса ўта ёмон стартдан кейин ниҳоят ўзига кела бошлаган ва қаторасига уч ўйинда ютқазмаган «Севиля» кутаётганди.
Ўйин арафасида кичик можаро ҳам бўлиб ўтди, бу ҳозирда Испанияда «Барса»га бўлган муносабатни яққол ифодалайди. «Севиля» клуби раҳбарияти ўша «Негрейра иши» туфайли каталонияликлар ўз ўйинларини ўтказаётган Олимпия стадионига келишдан бош тортди. Бунга жавобан каталонияликлар ушбу клуб билан алоқаларни узишини билдирди.
Хави бошланғич таркиб билан бироз ажаблантирди ва ҳужум чизиғининг тўрт вакилини бирданига туширди — Рафиня, Ямал, Феликс ва Левандовски. Бу дарҳол майдондаги ҳолатда акс этди ва мезбонлар илк дақиқадаёқ ҳисобни очиши мумкин эди. Балде жарима майдонига ёриб кириши билан кескинлашган ҳужум давомида тўп рикошет орқали Ямалга келиб тушди. Аммо 16 ёшли ўсмирга тўпни дарвозага жойлаб қўйиш учун бироз аниқлик етишмади. Кескин стартдан кейин ўйин нисбатан хотиржам кечди. Меҳмонлар рақиб стадионига мослашишди ва иккинчи рақам остида ҳаракатланиб, ҳимояланишди. Каталонияликлар кейинги голли вазиятни 13-дақиқада яратишди, аммо бу кўпроқ Феликснинг индивидуал маҳорати эвазига бўлди. У жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олди ва дарҳол зарба берди, Нюланд тўпни бир амаллаб қайтарди, аммо қайтган тўпга зарба берадиган футболчи топилмади.
Кейин эса «Севиля» ҳужумда фаоллашиб, рақибнинг дарвозадан ўйинни бошлашдаги одатий хатосидан фойдаланди. Тўп эгаллаб олингач, Ракитич яхши зарба берди, аммо тер Штеген қутқарди.
Яна бир неча дақиқа ўтиб Феликс яна рақиб концентрациясини синовдан ўтказди, аммо унинг бу зарбаси тўсинга тегди. «Барса»нинг голи муқаррардек кўринган паллаларда Серхио Рамос бошчилигидаги меҳмонлар ҳимояси ҳужумларни бартараф этаверди. «Севиля»нинг ўзи ҳам вазиятлар яратди — биринчи бўлимда уларда ҳам қатор имкониятлар бўлди, аммо омад келмади. 35-дақиқада «Барса» жароҳат туфайли ҳужум чизиғидаги муҳим футболчиси Рафиняни йўқотди, аммо унинг ўрнига тушган Фермин Лопес бу йўқотишни сездирмади, унда дарвозабон билан бирга-бир вазият юзага келди, аммо деярли идеал вазиятдан фойдалана олмади.
Ўтган турда жамоани мағлубиятдан қутқариб қолган Фермин бу ўйиннинг иккинчи бўлимида муҳим фигурага ва бўлим давомида «Севиля» ўз дарвозаси атрофидан кета олмай қолди. Мунтазам босим эса ўйин охирида самара келтирди. Қатор голли вазиятлардан фойдалана олмаган «Барса» у қадар яққол кўринмаган вазиятда ғалаба голини урди. Ямал тўпни жарима майдони марказига ошириб берганида Рамос автогол муаллифига айланди.
Серхио авваллари «Реал» футболчиси сифатида «Севиля»га қарши ўйинларда ўзи истамаган ҳолда қадрдон жамоасига икки бор ёрдам берганди. Бу сафар барчаси тескари бўлди. Фақат бир нарса ўзгармай қолмоқда — «Барса» андалусияликларга ла лигада саккиз ўйиндан бери, қаторасига 16-ўйинда ютқазмаяпти (+12=4).
Италия: «Милан» чемпионлик графигида ҳаракатланмоқда
«Лечче» – «Наполи» 0:4
Голлар: 0:1 – 16 Эстигор, 0:2 – 51 Осимҳен, 0:3 – 88 Гаэтано, 0:4 – 90, пеналти Политано.
Лечче – Фалконе, Жандре, Баскиротто, Понграчич, Галло (Доргу, 61), Блен (Гонсалес, 61), Рамадани, Рафя (Уден, 61), Стрефецца (Пикколи, 71), Алмквист (Корфитцен, 82), Крстович.
Наполи – Мерет, Ди Лоренцо, Эстигор, Натан, Оливера, Лоботка (Каюсте, 76), Зелински (Гаэтано, 83), Замбо-Ангисса, Линдстрем (Политано, 58), Кварацхелия (Распадори, 58), Симеоне (Осимҳен, 46).
Огоҳлантиришлар: Симеоне (17), Кварацхелия (33), Галло (36), Рамадани (57), Аверса (67), Гонсалес (81).
Вазият «Наполи» энди олдингидек эмас» босқичига етиб келганида, неаполитанликлар Италияда амалдаги чемпион ким эканини эслаб қолишди. Бунгача қаторасига учта уй учрашувида ғалаба қозонган «Лечче» устидан қозонилган йирик ғалаба жамоанинг кайфиятини кўрсатиб берди. Руди Гарсия жамоаси савия ҳисобига ўз мақсадига эришди, сафга қайтган Кварацхелия яна ўз ҳисобига самарали ҳаракат ёзиб қўйди. Хвича ўтган турда гол ва пас муаллифи бўлганди. Бу сафар у ҳисобдаги фарқ минимал бўлиб турганида Осимҳен учун намунали пас узатди, нигериялик ҳужумчи танаффусдан тушганидан кўп вақт ўтмай гол урди. Мезбонлар 0:4 ҳисобига лойиқ ўйин кўрсатмаганди, аммо «Наполи» «қон ҳидини олган йиртқич»дек ҳаракат қилди.
«Милан» – «Лацио» 2:0
Голлар: 1:0 – 60 Пулишич, 2:0 – 88 Окафор.
Милан – Менян, Калабрия (Флоренци, 70), Киер, Томори, Эрнандес, Лофтус-Чик (Муса, 29), Адли (Побега, 70), Рейндерс, Пулишич (Чуквуэзе, 82), Рафаэл Леау, Жиру (Окафор, 70).
Лацио – Проведел, Марушич, Романиоли, Казале, Ҳусай, Луис Алберто, Гендузи (Камада, 67), Ровелла (Весино, 67), Фелипе Андерсон (Педро, 75), Дзаккани (Исаксен, 82), Кастелянос (Иммобиле, 75).
Огоҳлантиришлар: Марушич (51), Романиоли (64), Рафаэл Леау (65), Эрнандес (84), Менян (86).
«Наполи» энди учинчи ўринда, аммо якшанба куни «Аталанта» ва «Ювентус» учрашуви ғолиби бу ўринни тортиб олиши мумкин. Турнир жадвалининг энг юқори қисмлари эса Милан жамоалари томонидан банд этилган. Сиртқи курашдаги илк қадамни «россонери» ташлади, Стефано Пиоли жамоаси дербидан кейин буткул бошқача ўйнамоқда. А серияда «Милан» қаторасида учинчи ўйинда ғолиб бўлди, бу стартдаги етти турдаги олтинчи ғалаба. Икки йил олдин ҳам жамоа мавсумни шундай суръатда бошлаган — якунда чемпионга айланганди. Бу сафарги ўйинда ҳам Рафаэл Леау энг яхши футболчи бўлди. Унинг фамилияси таблода порламади, аммо икки гол ҳам португалиялик футболчи томонидан ташкиллаштирилди. Унинг иккинчи голли ҳужумдаги солоси катта таассурот қолдирди. Леау том маънода рақиб ҳимоячилари устидан кулди ва тўпни қулай вазиятда турган Окафорга юмалатиб берди.
«Салернитана» – «Интер» 0:4
Голлар: 0:1 – 62 Мартинес, 0:2 – 77 Мартинес, 0:3 – 85, пеналти Мартинес, 0:4 – 89 Мартинес.
Салернитана – Очоа, Диомбер, Данилюк (Тшауна, 86), Ловато, Брадарич, Кастанос, Бохинен (Маджоре, 79), Ленговски, Мартегани (Маццокки, 71), Жоване Кабрал (Стюарт, 79), Диа (Пирола, 86).
Интер – Зоммер, Думфрис (Дармиан, 79), де Врей, Ачерби, Павар, Карлос Аугусто, Классен (Мхитарян, 54), Чалхонўғли (Аслани, 54), Барелла (Агуме, 86), Санчес (Мартинес, 55), Тюрам.
Огоҳлантиришлар: Чалхонўғли (25), Жоване Кабрал (60), Диомбер (69).
Ўтган турда «Сассуоло»дан мавсумдаги илк ва ўта оғриқли мағлубиятни қабул қилиб олган «Интер» таркибда ротация амалга оширди. Бу глобал даражада эмас, аммо «нерадзуррилар»нинг бошланғич таркибида Мхитарян ва Лаутаро Мартинес тушмаслиги, аммо Классен ва Алексис Санчес стартда бўлиши ноодатий ҳолат. Бу футболчилар ҳам майдонда устунлик қилишди, «Салернитана» ҳам вақти-вақти билан қарши ҳужумларга чиқишди. Аммо асосийси — «Интер» биринчи бўлимда гол ура олмади.
Симоне Индзагида Мартинесни майдонга ташлашдан бошқа чиқиш йўли йўқ эди. Бу эса дарҳол ўз самарасини берди. Бош мураббий ярим соатдан кўпроқ вақт берган аргентиналик мерган 23 дақиқа ичида покерни расмийлаштирди. А серия уч очколик тизимга ўтганидан буён ҳеч бир жокер бундай самарадорлик қайд этмаганди. Аммо Тюрамнинг ҳам ўйинини эътибордан четда қолдирмаслик керак. «Интер»да ҳал қилувчи палла айнан унинг паси билан бошланди ва ҳозирда Маркус тўрт узатма билан чемпионатнинг энг яхши ассистенти бўлиб турибди.
Германия: «Байер» — яккапешқадам
«Майнц» – «Байер» 0:3
Голлар: 0:1 – 18, автогол ван дер Берг, 0:2 – 59 Грималдо, 0:3 – 65 Ҳофманн.
Майнц – Центнер, да Кошта (Ал-Ғозий, 69), Белл, Фернандеш, ван дер Берг, Каси, Кор (Краус, 69), Ли Жэ Сон (Баркок, 69), Баррейро, Груда (Ажорк, 76), Онисиво (Рихтер, 84).
Байер – Градецки, Фримпонг (Станишич, 87), Та, Тапсоба, Коссуну, Грималдо, Чака (Андрих, 79), Ҳофманн (Амирий, 87), Паласиос, Виртц (Адли, 64), Бонифасе (Гложек, 79).
Огоҳлантиришлар: Чака (4), Фернандеш (58), Груда (75), Баррейро (90), Рихтер (90).
«Байер» навбатдаги концертини уюштириб, сафарда «Майнц»ни мағлуб этди ва рақобатчиларининг Лейпцигдаги ўйини якунлангунга қадар турнирнинг яккапешқадами бўлиб қолиши ойдинлашди. Олти турдан кейин 16 очко — клуб тарихидаги энг яхши старт ҳисобланади, агар барча турнирлар ҳисобга олинса, айни вақтда леверкузенцликлар — топ-5 лигаларда энг кўп гол урган жамоа бўлиб турибди, бу 32 голнинг бир қанчасини мавсум голлари қаторига қўшиш мумкин.
Грималдонинг шанба кунги голи ҳам шундай голлар сирасига киради, у мавсумда иккинчи бор жарима зарбасидан дарвоза тўрини ишғол этди. Ҳаби Алонсони ҳозирдан «Реал»нинг кейинги бош мураббийи бўлишини айтишаётгани бежиз эмас. Испаниялик мураббийнинг ўзи эса ҳали сентябр эканини айтиб камтарлик қилмоқда, аммо яқинда ОАВда мадридликлар клуби президенти Флорентино Перес Алонсони Карло Анчелоттининг вориси сифатида кўраётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
«РБ Лейпциг» – «Бавария» 2:2
Голлар: 1:0 – 20 Опенда, 2:0 – 26 Лукеба, 2:1 – 57, пеналти Кейн, 2:2 – 70 Сане.
РБ Лейпциг – Бласвих, Хенрихс (Клостерманн, 87), Лукеба, Симакан, Раум, Кампл (Зайвалд, 64), Форсберг (Баумгартнер, 72), Шлагер, Симонс, Поулсен (Шешко, 72), Опенда (Карвалю, 86).
Бавария – Улрайҳ, Упамекано, Ким Мин Жэ, Дэвис, Горетцка (Геррейру, 46), Киммиҳ, Лаймер, Коман (Тел, 46), Сане, Мусиала (Шупо-Мотинг, 87), Кейн.
Огоҳлантиршлар: Кейн (38), Улрайҳ (44), Упамекано (51), Симакан (54), Лукеба (64), Мусиала (72), Тел (81).
Турнинг асосий ўйинидаги интрига нафақат турнирдаги вазият туфайли, балки «Бавария» август ойида Германия Суперкубоги учун ўйинда шармандаларча мағлуб бўлгани (0:3) ҳам сабабли эди. Одатда мюнхенликлар бундай зарбани кечирмайди, аммо қайта қуриш босқичи кетаётган жамоа тўпга эгалик қилса ҳам, ҳужумларни якунлаш босқичида оқсамоқда. Жамоада қатор муаммолар бор, улардан бири — дарвоза чизиғи. Улрайҳ илк дақиқалардан ишончсиз ҳаракат қилиб, Форсбергдан майдоннинг иккинчи қисмидан йўллаган зарбасини ўтказиб юборишига бир бахя қолди.
Бу эпизодда голдан қутулиб қолинди, аммо кипернинг тўпга чиқишда хатоси Лукебанинг голига олиб келди. Шу тариқа, ҳисоб 2:0 кўринишига етди, ундан олдинроқ эса меҳмонлар мудофаасидаги парокандалик туфайли биринчи гол урилганди. Шлагер майдон марказидан туриб Опендани олдинга талади ва вазиятни тўғрилашга уринган Ким Мин Жэнинг оёғи дарвозабоннинг вазифасини оғирлаштиргани қолди. Аммо «Бавария»га қарши ўйиндаги 2:0 ҳисоби ҳали ғалаба дегани эмас.
Мюнхенликлар ўтган мавсумда муаммолар гирдобида қолганди, аммо бу баҳорда чемпионликни нишонлашга тўсиқ бўла олмаганди. Томас Тухел танаффусдаёқ икки футболчини алмаштирди ва ўйинда бурилиш ясади. Дастлаб пеналтини аниқ ижро этган Кейн бундеслигадаги саккизинчи голини урди, Сане эса Мусиаланинг рейдидан кейин ҳисобни тенглаштирди. Қўшимча дақиқаларда Шупо-Мотинг Кейннинг узатмасини голга айлантириши ҳам мумкин эди. Аммо бу ўйинга мос ҳисоб бўлмасди, ўйин охирида эса Улрайҳ бирга-бир вазиятга чиқиб келаётган Шешкони жарима майдони ташқарисида қарши олиб, ўз хатоларини ювди.
Франция: «Монако» Гаттузонинг премерасини бузди
«Клермон» – «ПСЖ» 0:0
Клермон – Диав, Конате, Кофрие, Пелмар, Сейду, Гоналон (Рашани, 69), Гастен, Манен (Кеита, 90), Чам (Бутобба, 84), Николсон, Аллевина (Зеффан, 84).
ПСЖ – Доннарумма, Ҳакими, Маркинос, Шкриняр, Данилу Перейра, Фабиан Руис, Витиня (Заир-Эмери, 64), Дембеле, Мбаппе, Коло-Муани, Барколя (Гонсалу Рамуш, 64).
Огоҳлантиришлар: Гоналон (57), Заир-Эмери (74), Мбаппе (81), Конате (90), Фабиан Руис (90).
Франция чемпионатида олдинги олти турдан кейин 1 очко билан сўнгги ўринда жойлашган «Клермон» «ПСЖ» ҳужум чизиғини тўхтата олди. Ўтган турда Мбаппе жароҳат олганидан кейин «Марсел»га тўрт гол урилгани билан солиштирилса, бу жуда ҳайратланарли натижа бўлди. Қолаверса, Килиан бу ўйингача тикланганди, аммо фойдаси бўлмади. Мезбонларнинг сенегаллик дарвозабони Диаву ўз фаолияти учун рекорд даражада 10 та сейв ижро этди ва тур рамзий жамоасидан ўрин олишини кафолатлади.
«Монако» – «Марсел» 3:2 (2:2, 1:0)
Голлар: 0:1 – 1 Ндиай, 1:1 – 8 Аклиуш, 1:2 – 18 Жиго, 2:2 – 23 Балогун, 3:2 – 52 Аклиуш.
Монако – Кен, Вандерсон, Марипан, Синго, Магасса, Якобс (Диатта, 75), Закариё (Камара, 90), Фофана, Аклиуш (Матазо, 75), Бен-Йеддер, Балогун (Боаду, 83).
Марсел – Лопес, Клосс, Мбемба, Жиго, Мурило, Верету, Ронжье, Унаи (Витинья, 83), Корреа (Сарр, 75), Ндиай (Харит, 48), Обамеянг.
Огоҳлантиришлар: Фофана (42), Корреа (54), Жиго (59), Закариё (59), Клосс (73), Матазо (76), Ронже (77), Магасса (90).
«Монако» ўйин олдидан асосий икки ижодкор футболчиси — Головин ва Минаминои йўқотганди, шунингдек чемпионатнинг энг яхши ассистент ҳимоячиларидан бири Кайю Энрике узоқ муддатга сафдан чиққан. «Марсел»да эса раҳбариятнинг фанатлар билан мулоқотидан кейин ўзгаришлар бошланди. Бош мураббийликдан бўшатилган Марселино Торал ўрнига Женаро Гаттузо олиб келинди.
Натижада мухлислар майдонда ақл бовар қилмас бўлим гувоҳига айланишди, бўлим давомида монегаскликлар сафида Аклиуш қиёфасида янги қаҳрамон пайдо бўлди. Камдан кам ўйинларда захирадан тушадиган ушбу яримҳимоячи ўзи ҳам гол урди, дербида икки пеналтидан гол ура олмаган Балогунга гол уришда ёрдам берди. Қизил-оқлар марселликлар сафида ўзини кўрсатган Ндиайга шундай жавоб қайтаришди.
У 31-сониядаёқ ҳисобни очган, кейинроқ Жигони голли пас билан таъминлаганди. Аммо меҳмонлар ҳимояси шу куни ишончсиз ҳаракат қилди ва иккинчи бўлимда Аклиушнинг ғалаба голин ўтказиб юборишди.
Нидерландия: дарвозабоннинг қўрқинчли жароҳати
«Аякс» қаторасига иккинчи ўйинни охиригача етказа олмади. Ўтган дам олиш кунларида бунга амстердамлик фанатларнинг ҳаракатлари сабаб бўлганди, бу сафар эса «Валвейк» дарвозабони Этиенн Фассен қўрқинчли жароҳат олди. Меҳмонларнинг яккама-якка вазиятга чиқиб борган ҳужумчиси Бробби ўзини тўхтата олмади ва дарвозабоннинг бошига бориб урилди.
Майдонга дарҳол шифокорлар югуриб чиқишди ва унинг юрагини массаж қила бошлашди, ҳушини йўқотган кипер газонда ётди, жамоадошлари ва стадион ходимлари эса унинг атрофида ҳалқа ҳосил қилиб туришди, мато тутган ҳолда ўртадаги вазиятни камералардан яширишди, шундан кейин Фассенни замбилга солган ҳолда майдондан олиб чиқиб кетишди.
Шу паллада стадион сухандони шундай деди: «Биз сени севамиз, Вассен». Мухлислар Этиенни олқишлар билан кузатишди ва You’ll Never Walk Alone қўшиғини куйлашди.
Икки жамоа ҳам ўйинни давом эттирмасликка қарор қилди (бу вақтда ўйиннинг 87-дақиқаси ўтиб бораётганди ва ҳисоб 2:3 эди. Кейинроқ футболчи шифохонада ўзига келгани хабар қилинди. Аммо у бўлган воқеани эслай олмаган ва қаердалигини тушунмаган.