• 11269.82
  • 12205.22
  • 159.78
weather Тошкент: +7°C
Detail image

Нидерландия Украинага 18 та Leopard 2 танкини бериш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бунинг учун улар Германиядан ижарага олинган жанговар машиналарни сотиб олишга тайёр. Бу ҳақда 24 январь, сешанба куни бош вазир Марк Рютте Frankfurter Allgemeine Zeitung газетасига берган интервьюсида маълум қилди.

Фото: Sean Gallup/ Getty Images

«Биз уларни ижарага олдик, уларни сотиб олишимиз мумкин, яъни биз уларни хайрия қилишимиз ҳам мумкин», деди Рютте. Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, ҳозирча тегишли қарор йўқ ва Нидерландия уни амалга оширишни кенгроқ коалициянинг бир қисми сифатида кўриб чиқишга тайёр - масалан, Финландия ва Португалия билан.

АҚШ ва Германиядан кейин Нидерландия ҳам Украинани Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари билан таъминлаш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда DW хабар берди.

«Биз Patriot лойиҳаси бўйича Германия билан биргаликда қилаётган ишларингизга қўшилиш ниятидамиз», деб маълум қилди Нидерландия бош вазири Марк Рютте Оқ уйда АҚШ президенти Жо Байден билан бўлиб ўтган учрашув давомида.

Рюттенинг сўзларига кўра, аввалроқ у бу масалани Германия канцлери Олаф Шольц билан муҳокама қилган.

Ўхшаш янгиликлар