• 10803.97
  • 12194.44
  • 136.82
weather Тошкент: +2.4°C
Detail image

Қозоғистондаги норозилик намойишларидан сўнг Нурсултон Назарбоев ўз ихтиёри билан хавфсизлик кенгаши раҳбарлигидан кетганди.

Фото: ТАСС

Қозоғистоннинг "КазТрансОйл" ва "QazaqGaz" компаниялари раҳбарлари  Димаш Дўсанов ва Қайрат Шарипбаев ўз лавозимларидан озод қилинди.

Маълум қилинишича, Димаш Дўсанов ўз аризасига кўра "КазТрансОйл" бош директорлигидан озод қилинган. У бу лавозимни 2016 йилда мамлакат президенти Нурсултон Назарбоевнинг кенжа қизи Алияга уйланганидан сўнг эгаллаган.

Шунингдек, "QazaqGaz" компанияси бошқаруви раиси Қайрат Шарипбаев ҳам ўз аризасига кўра ишдан бўшатилган. У Назарбоевнинг тўнғич қизи Дариға билан турмуш қурган.

Аввалроқ Қозоғистондаги норозилик намойишларидан сўнг Нурсултон Назарбоев ўз ихтиёри билан хавфсизлик кенгаши раҳбарлигидан кетганди.

Ўхшаш янгиликлар