• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +4°C
Detail image

Навоий вилоятида ўтказилган тезкор-профилактик тадбирлари доирасида ҳуқуқ тартибот органлари 10 кишини қўлга олди. Улар зўравонлик, куч ишлатиш, фирибгарлик ва таҳдид йўли билан пул маблағларини қўлга киритиш билан шуғулланиб келгани айтилмоқда.

Фото: Видеодан кадр

Хусусан, “Меҳрик” лақаби билан танилган, 1991-йилда туғилган, Аллаёров Меҳриддин Музаффарович, 1995-йилда туғилган Тўраев Умид Шуҳратович ва уларнинг 8 нафар жиноий шериклари қўлга олинган. 

“Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан содир этган хатти-ҳаракатлари учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилган ҳамда қамоққа олиниб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда,“ — дейилади Навоий вилояти ИИБ баёнотида. 

Шунингдек, расмийлар мазкур шахслардан жабрланган ёки уларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари тўғрисида маълумотга эга бўлган фуқароларни вилоят ИИБнинг 79-229-50-22, 79-229-50-23 телефон рақамларига қўнғироқ қилишни сўраган. Маълумот тақдим этган инсонларнинг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Ўхшаш янгиликлар