• 10839.90
  • 11439.35
  • 202.99
weather Тошкент: +36.6°C
Detail image

Russian Automotive Market Research агентлиги 2022 йил май ойида Москва иккиламчи бозорида автомобиллар сотуви бўйича статистик маълумотларни эълон қилди.

Фото: Daewoo

Агентлик маълумотларига кўра, май ойида Россия пойтахтида эскирган автомобилларга талаб 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 27,77 фоизга камайди. 

Май ойида Москва иккиламчи бозорида энг оммабоп модель Ford Focus бўлди, аммо бу автомобиль билан олди-сотди битимлари сони 34,14 фоизга камайди. Иккинчи ўринда Hyundai Solaris (-20,5 фоиз), кучли учликни Kia Rio (-30,85 фоиз) ёпди. Тўртинчи ўринда Daewoo Matiz (-9,69 фоиз). 

15 та энг оммабоп моделлар орасида 14 та автомобиль салбий тенденцияни кўрсатди. Бироқ, 2022 йилнинг май ойида фойдаланилган Daewoo Nexia’га талаб 15,73 фоизга ошган. 

2022 йилнинг январь-апрель ойларида Россияда фойдаланилган енгил автомобиллар нархи ўртача 19 фоизга ошди. Тегишли маълумотлар «Автостат» таҳлилий агентлиги томонидан тақдим этилган. 

Ўхшаш янгиликлар