• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +23.1°C
Detail image

“Inshoot” лойиҳасининг навбатдаги сони Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Гавҳар маҳалласидаги люксури минимализм услубидаги хонадонга бағишланади. Видео давомида сотувга қўйилган хонадоннинг архитектураси ва интерьер дизайни ҳақида билиб оласиз.

Хонадон майдони 6 сотихни ташкил этиб, 2 қават бино ва ертўладан иборат. Уйнинг фасад қисми кулранг бўлиб, қора рангдаги ойна ромлари билан уйғунлаштирилган. Ҳовлида яшил ҳудуд, ёзги ошхона ва 2 та автомобил учун жой ажратилган. Ҳовлининг ерида одатий брусчаткалардан эмас, балки сув ва қорга бардошли керамогранитдан фойдаланилган. Шунингдек, ҳовлида ёзги ошхона ва электроавтомобилларни қувватлаш учун алоҳида жой ажратилган.

Хонадон икки қисмга бўлинган бўлиб, меҳмон ва мезбонлар учун алоҳида кириш эшиги қилинган. Биринчи бўлиб меҳмонлар учун ажратилган эшикдан кирадиган бўлсак, у ерда ювиниш хонаси ва ёғоч жавон ўрнатилган, даҳлизнинг шифт қисми мовий отточенто маҳсулотидан қилинган. Меҳмонхона учун нейтрал ранг танланган бўлиб, телевизор ҳудуд ва био-камин ўрин олган.

1-қаватдаги ётоқхонада чироқни ўчириб ёқиш учун қулайлик яратилган бўлиб, кийиниш ва ювиниш хонаси жойлашган. Мезбонлар учун ажратилган қисмда юмшоқ ҳудудга эга ҳолл ва ошхона жойлашган. Ошхонада қўшимча ҳаво алмаштириш тизими ўрнатилган бўлиб, марказий қисмида бразилча гранитидан ясатилган ошхона столи ҳамда овқатланиш бурчаги ўрин олган.

Холлдан ертўла ва 2-қаватга чиқиш учун қўшимча ёритгичларга эга зиналар жойлашган. Бинонинг 2-қаватида юмшоқ худуд учун ажратилган холл, 2та болалар хонаси ва 1та мастер ётоқхона мавжуд. Мастер ётоқхонада ювиниш хонаси ва француз услубидаги балконга чиқиш эшиги жойлашган. Балкон ҳовлига қараган бўлиб, мустаҳкам ойнадан фойдаланилган.

Хонадонда барча қулайликлар яратилиб, намозхона, қишки боғ ва симсиз wi-fi тизими ўрнатилган. Шу билан бирга, ертўлада спортзал, сауна, кичик сув ҳавзаси, кир ювиш хонаси ва техник хона мавжуд.

Ўхшаш янгиликлар