• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27°C
Detail image

Май ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,5 фоизга ошган.

Фото: Kun.uz

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг май ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,5 фоизга ошган. 

2023 йилнинг май ойида нархлар ва тарифлар ўсишида озиқ-овқат маҳсулотлари, ноозиқ-овқат товарлари ва аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш нархлари мос равишда ўртача 0,5 фоизга ошгани кузатилган.

Истеъмол секторидаги нархларнинг йиллик ўсиш даражаси 10,4 фоизга етди. 

Йил бошидан буён истеъмол секторидаги нархлар индекси ўртача 3,8 фоизга ўсган.

Ўхшаш янгиликлар