• 10683.68
  • 12410.16
  • 154.09
weather Тошкент: +13.2°C
Detail image

Британиялик автопойгачи, “Формула-1”нинг 7 карра чемпиони Льюис Ҳэмилтон пойганинг Сочида ўтган Россия босқичида навбатдаги ғалабасини қўлга киритди. Эътиборлиси, бу ғалаба спортчининг пойгадаги юзинчи ғалабаси бўлди. 

Фото: Lars Baron - Formula 1/Formula 1 via Getty Images

Пойгада марра чизиғини иккинчи бўлиб Red Bull аъзоси, нидерландиялик Макс Ферстаппен, учинчи бўлиб Ferrari аъзоси, испаниялик Карлос Сайнс кесиб ўтди.

Ушбу ғалаба Mercedes аъзоси Ҳэмилтонга умумий жадвалда 1-ўринга кўтарилиб олиш имконини берди. Энди британиялик ҳисобида 246,5 очко бор. 2-ўринни 244,5 очко билан Ферстаппен, 3-ўринни 151 очко билан Mercedes’нинг яна бир аъзоси Валттери Боттас эгалламоқда.

Сочи Россия босқичини 8-марта қабул қилди. 2023 йилдан ушбу босқич Ленинград областидаги “Игора Драйв” трассасида бўлиб ўтади.

 

Ўхшаш янгиликлар