• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +23°C
Detail image

Украинада урушнинг 123-куни ўтди.

26 июн куни Россия ракетаси Киевдаги турар жой биносига келиб тушди — бир киши ҳалок бўлган, олти киши яраланган; улар орасида — Россия фуқароси ва унинг етти ёшли қизи ҳам бор. Северодонецкдаги «Азот» заводидан тинч аҳоли вакиллари эвакуация қилинмоқда. Украина ҳарбий разведкаси Россия яна Беларусда ўз ҳарбий мавжудлигини ошираётганидан огоҳлантирди. Херсон областининг россиялик кучлар томонидан ишғол этилган Каҳовка қишлоғида «янги маъмурият» амалдорларидан бирининг ҳаётига суиқасд уюштирилди. Унинг автомобили ёниб кетган, аммо аёлнинг ўзи омон қолган. РФ мудофаа вазири Сергей Шойгу уруш бошидан буён илк бор Украинада россиялик ҳарбийлар назоратидаги ҳудудга келди.

«Катта еттилик» давлатлари раҳбарлари Германиянинг Элмау шаҳридаги саммит арафасида суратга тушишмоқда. Чапдан ўнгга: Италия бош вазири Марио Драги, Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен, АҚШ президенти Жо Байден, Германия канцлери Олаф Шолц, Британия бош вазири Борис Жонсон, Канада бош вазири Жастин Трюдо, Япония бош вазири Фумио Кисида, Франция президенти Эммануэл Макрон ва Европа кенгаши президенти Шарл Мишел. Фото: AP Photo/Markus Schreiber, Pool
«Катта еттилик» давлатлари раҳбарлари йиғилиш арафасида.
Фото: John MacDougall/Pool Photo via AP

Қуйида 26 июн куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Киев

Киевнинг Шевченковский райони россияликлар авиазарбасидан кейин. Ракеталардан бири кўп қаватли уйга келиб тушган — натижада бинонинг юқори уч қавати қисман қулаган. Фото: Roman Pilipey / EPA / Scanpix / LETA
Ўт ўчирувчилар Киевдаги портлаш ҳудудида ишлашмоқда
Фото: AP Photo/Nariman El-Mofty
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA

Қутқарувчилар Шевченковский районидаги уй харобалари остида қолганларни қутқармоқда. Авиазарба оқибатида бир киши ҳалок бўлиб, олти киши яраланган. Жабрланувчилар орасида — Россия фуқароси ва унинг етти ёшли қизи ҳам бор. 

Sasha Stashevskyi / AP / Scanpix / LETA

Киевдаги турар жой биноси зарбага учраши оқибатида яраланган йигит. Страна.UA нашри қайд этишича, вайрон бўлган уй яқинида «Артем» ҳарбий заводи жойлашган, зарба нишони айнан шу объект бўлгани тахмин қилинмоқда. 

Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA

Қутқарувчилар Шевченковский районидаги харобаларни тозалашмоқда. Ҳудуддаги ишларга Украина фавқулодда вазиятлар бўйича давлат хизматининг 86 ходими ва тўққиз техникаси жалб этилган.

Харкив 

Leah Millis / Reuters / Scanpix / LETA

Сапёрлар Харкивнинг тунда ўққа тутилиши оқибатида юзага келган ўрани кўздан кечирмоқда. Харкив области маъмурияти раҳбари Олег Синегубовга кўра, 26 июн куни шаҳарда турар жой ва тиббий муассаса бинолари ўққа тутилган.

Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA

Яшаш ҳудудига келиб тушган снаряддан ҳосил бўлган ўрани сув тўлдирган. Харкив области раҳбари Олег Синегубов регионда 4500 дан ортиқ бино вайрон бўлганини айтган. Унинг баҳоларига кўра, шаҳар ўққа тутилиши оқибатида 4019 турар жой биноси, 427 ўқув муассасаси, 97 тиббий муассаса, 62 маданий бино ва 12 саноат корхонаси шикастланган.

Донбасс шимоли

Александр Река / ТАСС

«Азот» заводи ҳудудидан чиқиб келган северодонецкликлар «ЛХР» халқ милицияси батальони қўмондонига қараб турибди. ТАСС хабар қилишича, сўнгги икки кунда «Азот» заводи ҳудудидан 450 киши чиққан. «Азот» ҳудудида яна қанча одам қолгани маълум эмас. 24 июн куни Луганск области расмийлари украин ҳарбийларига Северодонецкни ташлаб чиқиш бўйича буйруқ берилганини айтишганди. Кейинги куни РФ мудофаа вазирлиги шаҳар тўлиқ назорат остига олинганини хабар қилди

Scott Olson / Getty Images

Фавқулодда хизмат ходими Бахмутдаги фронт чизиғи яқинида аҳолини эвакуация қилишга киришиш олдидан зирҳли нимчасини тақмоқда. Луганск области раҳбари Сергей Гайдай аввалроқ Лисичанск — Бахмут трассасидан энди ҳаракатланиш имконсиз экани, «ҳаёт йўли» доимий равишда ўққа тутилаётганини айтганди.  

Бахмутдаги украин ҳарбийлари. Фото: AP Photo/Efrem Lukatsky
Бахмутлик киши россиялик ҳарбийлар зарбаларидан кейин ўз уйини кўздан кечирмоқда.
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA
Бахмутда қўшнилар 84 ёшли аёлнинг уйини таъмирлаб беришмоқда. Бу уй атрофдаги бошқалари каби 26 июн куни артиллерия зарбаларига учраган. Натижада бир киши ҳалок бўлган. Фото: Scott Olson / Getty Images
Бахмутлик киши гулли вазани дераза токчасига қўймоқда.
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA

 

Ўхшаш янгиликлар