• 10839.90
  • 11439.35
  • 202.99
weather Тошкент: +36.8°C
Detail image

Украинада Богдановкада тинч аҳолини ўлдириш ва зўрлашда айбланган россиялик ҳарбий Михаил Романов устидан суд жараёни бошланди. Айни пайтда унинг қаерда эканлиги номаълум.

Фото: Picture Alliance

23 июнь, пайшанба куни Киевнинг Соломенский туман судида Богдановка қишлоғида яшовчи Алексей Здоровецни ўлдиришда ва унинг хотинини зўрлашда айбланаётган россиялик ҳарбий хизматчи Михаил Романов иши бўйича тайёргарлик кўриш жараёни бўлиб ўтди.

Учрашувда прокуратура вакиллари, Здоровецнинг беваси, жабрланувчи ва айбланувчининг адвокатлари иштирок этди. Барча иштирокчилар жараённи ёпиқ эшиклар ортида ўтказишни сўрашди, чунки иш жинсий эркинлик ва дахлсизликка қарши жиноятга тегишли.

Айблов томони, шунингдек, Романовнинг ўзини ҳам судга чақиришни талаб қилган. Прокуратура вакили Оксана Калюснинг тушунтиришича, маҳкама у келмаслигини тушунади, аммо бу суд ишни айбланувчи иштирокисиз қонуний кўриб чиқиш имкониятига эга бўлиши учун зарур. Судьялар прокуратуранинг илтимосномасини қаноатлантириб, танаффус эълон қилди.

Ҳозирда гумонланувчининг қаердалиги номаълум. Тергов маълумотларига кўра, у Россияда. Учрашувдан сўнг Калюс журналистларга терговчилар Романовнинг жангларда ўлгани эҳтимоли ҳақида ижтимоий тармоқлардаги маълумотларни текширганини, аммо бундай маълумотни топмаганини айтди.

Ижтимоий тармоқлардан олинган маълумотларга кўра, 31 ёшли Михаил Романов Челябинск областининг Пласт шаҳрида туғилган, рафиқаси ва боласи билан Чебаркулда яшаган. Худди шу шаҳарда 90-танк дивизиясининг бўлинмалари жойлашган бўлиб, унинг полкларидан бирида Романов шартнома асосида хизмат қилган. Киевдан олиб чиқилгач, дивизия Луганск областида жангларни давом эттирмоқда. 

Ўхшаш янгиликлар