• 10650.06
  • 12497.85
  • 146.08
weather Тошкент: +19.6°C
Detail image

Тайфун эпимарказида шамол тезлиги сониясига 28 метрни ташкил этган.

Фото: ТАСС

Хитой шарқидаги Чжэцзян провинциясига "Ин-Фа" тайфуни ёпирилди, деб хабар бермоқда Global Times.

Хитой миллий метеорология марказининг тахминича, тайфундан Чжэцзян, Шанхай ва Цзянсу провинцияси ҳам жабр кўриши мумкин. Тайфун эпимарказида шамол тезлиги сониясига 28 метрни ташкил этган.

Хабар қилинишича, 1,65 млн киши Чжэцзян провинциясидан хавфсиз жойларга кўчирилган.

"Ин-Фа" – Хитойда бу йил қайд этилган олтинчи тайфун. Тайфун Чжэцзян соҳилига 24 июлда етиб келган ва кучли ёмғирлар, шамол ва сув тошқинлари келтириб чиқарганди.

Аввалроқ Япония шимоли-шарқига Тинч океани томондан "Непартак" тайфуни яқинлашаётгани хабар қилинганди.

Ўхшаш янгиликлар