• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +21.1°C
Detail image
Фото: AP

Ядро қуролига эга давлатлар уларни хорижда жойлаштирмаслиги керак, деди Хитойнинг БМТдаги вакили ўринбосари. Аввалроқ Россия президенти Россия Федерациясининг Беларусда тактик ядро қуролини жойлаштириш нияти борлигини маълум қилганди.

Хитой ядро қуролига эга бўлган барча давлатлар уларни чет элда жойлаштирмасликлари, агар мавжуд бўлса, ядровий қуролларини бошқа давлатлардан олиб чиқиб кетишлари лозимлиги тарафдори. Бу ҳақда 31 март, жума куни бутунжаҳон ташкилоти Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Хитойнинг БМТдаги доимий вакили ўринбосари Генг Шуанг маълум қилди

Хитой барча ядровий давлатларни 2022 йил январ декларацияси тамойилларига амал қилишга, ядро уруши хавфини камайтириш чораларини кўришга ва ядро қуролига эга давлатлар ўртасида ҳар қандай қуролли можаронинг олдини олишга чақирди. Гап бешта ядровий давлат – Буюк Британия, Хитой, Россия, АҚШ ва Франция раҳбарларининг қўшма баёноти ҳақида бормоқда. Ҳужжатни имзолаган давлатлар «ядро урушида ғолиб бўлиши мумкин эмас ва унга ҳеч қачон йўл қўйилиши керак эмас», деб таъкидлаган, шунингдек, бу оммавий қирғин қуролларини бир-бирига ёки бошқа давлатга қаратмасликларини тасдиқлаган.

Шу билан бирга, Хитой томони Россиянинг Украинага қарши урушини ядровий таҳдид контекстида изоҳлади. Пекин позициясига атом электр станцияларига қуролли ҳужумларга қарши туриш ҳам киради, деди Генг Шуанг. Барча томонлар оқиллик ва вазминликни сақлаши, халқаро ҳамжамият эса музокараларни тезроқ қайта бошлаш учун шароит яратиши керак, деди Хитойнинг БМТдаги вакили ўринбосари. 

25 март куни Россия президенти Владимир Путин Россия Федерациясининг ўз тактик ядро қуролини Беларус ҳудудида жойлаштириш нияти ҳақида маълум қилди. Беларус раҳбари Александр Лукашенко беларус халқи ва парламентига мурожаатида, агар керак бўлса, республикада стратегик ядро қуроллари жойлаштирилиши мумкинлигини инкор этмади. 

Бундан олдин АҚШ президенти Жо Байден Россиянинг Беларусда тактик ядро қуролини жойлаштириш режаларидан хавотирда экани хабар қилинганди. 

«Улар буни ҳали қилмади. Лекин, албатта, мен бундан хавотирдаман», деди у Вашингтонда журналистларга. 

Байден Владимир Путиннинг тегишли баёнотини «хавфли гаплар» деб атади.

25 март куни Россия президенти Владимир Путин Беларусда рус тактик ядро қуролларини жойлаштириш учун махсус омбор қурилиши 1 июлда якунланиши кераклигини маълум қилди. Ўнта самолёт ушбу турдаги қуроллардан фойдаланишга тайёр, «Искандер» ташувчи комплекси топширилди, деди Путин. Унга кўра, экипаж машғулотлари 3 апрелдан бошланади. 

Ўхшаш янгиликлар