• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +10°C
Detail image

Қўшма Штатларнинг ракета крейсери Хитой сувларига ноқонуний равишда киргани, сўнгра чиқиб кетгани айтилди. 

Фото: China Military

Хитой халқ озодлик армияси (ХХОА) Американинг Chancellorsville ракета крейсери Жанубий Хитой денгизидаги Нанша оролларига туташ сувларга ноқонуний бостириб киргани ҳақида хабар берди. 

ХХОА жанубий ҳудуди жанговар қўмондонлиги матбуот котиби Тян Жунли баёнотига кўра, АҚШ ҳарбийларининг ҳаракатлари Хитой суверенитети ва хавфсизлигини жиддий равишда бузган. Хитой армияси бу ҳолатни Вашингтоннинг навигация гегемонлиги ўрнатиш ва Жанубий Хитой денгизини милитаризация қилиш истагининг далили деб ҳисобламоқда. 

Жунли, шунингдек, ХХОА Ҳарбий-денгиз флоти ва Ҳарбий ҳаво кучлари Chancellorsville крейсерини огоҳлантириш ва кузатиб бориш бўйича тадбирлар уюштиргани, бунинг натижасида кема Нанша ороллари яқинидаги ҳудудни тарк этганини айтди. 

Ўз навбатида, АҚШ 7-флоти Chancellorsville крейсерининг Хитой ҳудудий сувларига бостириб киргани ҳақидаги маълумотни рад этди. Флот хабарига кўра, кема халқаро ҳуқуқ меъёрларига мувофиқ сузиб юрган. 

Ўхшаш янгиликлар